Шерали Турдиев. Отажон Ҳошим ким бўлган? (1989)

Шахсга сиғиниш оқибатларининг тугатила бошлаши билан 30—40-йиллар бегуноҳ репрессия бўлган кўплаб совет партия, давлат раҳбарлари, фан, маданият намоёндалари қатори республикамизнинг ҳам Акмал Икромов, Файзулла Ҳўжаев, Абдулла Қодирий, Зиё Саид, Отажон Ҳошимов каби қатор атоқли арбоблари, ёзувчи ва олимлари реабилитация қилинди. давоми…

Абдуғафур Расулов. Қаландаров 8 кило бўлганми? (1989)

ёхуд ўлчов бирликлари тарихига бир назар Ушбу мақола «Генерал Жўрабекни ким ўлдирган?» («Ёшлик» журнали 1988 йил, 11-сон) мақоласидаги жузъий бир факт сабабли ёзилди. Мақола муаллифи Набижон Боқий инқилобдан буруноқ генерал унвонига сазовор бўлган ўзбек маърифатпарвари Жўрабек ҳақида мақола ёзар экан, давоми…

Мансурхон Тоиров. Сен нақадар тотлисан, Истиқлол!

Борис Полевойнинг “Чин инсон ҳақида қисса”сини тенгқурларим ичида ўқимагани йўқ, десам янглишмайман. Унинг бош қаҳрамони Алексей Мересьевнинг ҳарбий самолётини душман уриб туширгач, у узоқ вақт беҳуш бўлиб ётади. Ҳушига келгач, қор устида судралиб бўлса ҳам, ўзиникиларга етиб олишга ҳаракат қилган давоми…

Эмин Усмон. Қиролнинг либоси борми? (1989)

Ёзувчи Олим Отахонга очиқ хат Олимбой! Кеча мендан эътиқод ҳақида сўраб қолдингиз. Имон-эътиқодли одам қандай бўлиши кераклиги ҳақида тасаввуримиз хиралашиб қолган экан шекилли, дабдурустдан бирон нарса дейишга иккиландим. Сиз ҳам шундай аҳволда юрганингиз учун ўзингизни қийнаётган муаммони мен билан ўртоқлашмоқчи давоми…

Абдуғафур Расулов. Кашшофа нима? Қуралай-чи? (1990)

Ёшларимиз, ўсмирларимиз тили нақадар ночорлиги хусусида гапирмаса ҳам бўлади. Ўрта мактабни тугатаётган йигит-қиз ҳайвон, довдарахт, ўт-ўлан, қушлардан нари борса 15—18 тасининг номини билади. Ваҳоланки, мутахассислар юзлаб ҳайвонлар номини, дарахтлар турини, сабзалар атамасини тутилмасдан қалаштириб ташлайдилар. Бизда чорвачилик терминлари, ранг атамалари давоми…

Киоко Накаяма. Ўзбекистон Сакураси (2008)

ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ТОПШИРИШ Император Ҳазрати Олийларидан олган Ишонч ёрлиғини Президент Каримов Жаноби Олийларига топшириш маросими Ўзбекистонга келганимнинг бешинчи куни, яъни 1999 йил 12 августда бўлиб ўтди. Маросим Президент саройида тантанали вазиятда кечди. Биз ўзбек тилида «Оқсарой» деб аталадиган Президент қароргоҳига давоми…

Ҳайдарбек Бобобеков. Зиннат — Қурбонжон додхоҳнинг тахаллуси (1989)

Ўтган аср Фарғона вилоятида кўплаб олимлар, шоиру фозиллар яшагани тарихдан маълум. Номи бизнинг замондошларга маълуму машҳур шоирлардан ташқари Боқихонтўра, Ёрий Ҳўқандай, Зорий, Муҳсиний, Насимий, Нозил, Писандий, Рожий, Садоий, Умидий, Шукурий сингари яна ўнлаб назм соҳиблари бўлганки, улардан қолган бадиий меросни давоми…

Мансурхон Тоиров. Америкага саёҳат ёхуд “кўппакча ҳаёт”

Ҳозирги даврда Америкага бўладиган ёки қилган саёҳатингиз билан кимниям қизиқтира олардингиз. Колумб, Америка жанобларидан сўнг минг-минглаб саёҳлар ушбу мавзуни қаламга олган бўлса, бизга йўл бўлсин. Мана 25 йил бўлдики, замон бизнинг халқимизга нисбатан яхши тамонга ўзгарди, тўрт томонимиз қибла. Қаерга давоми…

Ёқуб Яквалхўжаев. Одамлар ва етимлар (1989)

КПСС Марказий Комитети ўзининг 1987 йил 9 августдаги йиғилишида етим болалар билан иш олиб боришдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш ҳақидаги чора-тадбирларни кўриб чиққан эди. Жумладан уларда қуйидагилар алоҳида таъкидланади. «Тирик етимликка, айниқса тоқат қилиб бўлмайди. Бу социализмнинг инсонпарварлик принципларига ётдир. давоми…

Ойбек. «Навоий» романини қандай ёздим

Навоий шеърияти ва Навоий образи ҳамиша кучли бир қуёш каби кўнглимни тортар эди. Ўз асарларимда шоир Навоий образини яратишга зўр майл, орзу, истагим бор эди. Лекин тарихга кўз ташласам, Навоий гигант, буюк бир сиймо ҳолида қаршимда турар эди. Ёшлигимдан бери давоми…