Бегали Қосимов. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик

Қўлингиздаги китоб Туркистон тарихининг XX аср бошидаги энг муҳим ҳодисаларидан бири ҳисобланмиш жадидчилик ҳаракати билан таништириш борасидаги навбатдаги қадамлардандир.

Муаллиф ушбу мавзу билан салкам 40 йилдан буён шуғулланиб келади. Абдулла Авлоний, Мирмуҳсин Шермуҳамедов, Саидрасул Азизий, Сўфизода, Нозимахоним, Сидқий Хондайлиқий, Тавалло, Боту, Мирмулла, Чўлпон, Фитрат, Беҳбудий, Камий ижодларини ўрганди ва уларнинг фаолияти билан китобхонларни таништирди. Лекин давр тақозоси билан уларнинг мустақиллик учун кураш фаолияти четлаб ўтилиб, маърифатчилигига асосий эътибор берилган эди. Мустақиллик туфайлигина бу ижодкорлар фаолияти ва меросини атрофлича ўрганиш, Ватан ва Миллат манфаати нуқтаи назаридан баҳолаш имконияти туғилди.

Мазкур тадқиқот жадидчиликнинг шаклланишн, тарихи, манбалари, ижтимоий-сиёсий, маданий-адабий ҳаракатчилик билан алоқаларнни умумлаштириш йўлидаги тажрибалардан биридир.

Бу ҳодисанинг ўлмас ғоялари, айниқса, улардан учтаси ҳозирги кунларимизда ҳам сув билан ҳаводек зарур бўлиб турибди. Булар: жасорат, маърифат, фидойилик!

Бегали Қосимов. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик. — Тошкент, «Маънавият», 2002