Хаттори Рансецу (1654-1707)

Хаттори Рансэцу (服部 嵐雪, 1654–1707) — Басё мактаби япон шоири. Токиода самурай оиласида туғилган.

***

Аста тебранар
Банан япроғи узра
Жажжи қурбақа.

***

Тошбўрон этинг:
Мен олуча шохини
Ҳозир синдирдим.

***

Яширин. Беркин кириб.
Кел ёнимга паноҳ бўлайин,
Эй, ҳўл қалдирғоч!

***

Уни ҳамма ёмон кўради,
Аммо у яшар ҳамон
Гўёки қиш пашшаси.

Рауф Парфи таржимаси

* * *

Мезон ойи
Сиёҳ билан
Қарағайни чизар осмонга.

* * *

Йилнинг биринчи куни.
Қарғалар узундан-узоқ
Суҳбатига чорлар қуёшни.

* * *

Чечак… яна битта чечак…
Ана шундай эгилар олча,
Ана шундай хуш ёқар меҳр.

* * *

Югуриб келган тўлқин
Кетаётган одамни жиққа ҳўл қилар…
Дарё нақадар совуқ!

Рус тилидан Турсун Али таржимаси

* * *

Кузги ой
Қил қалами ила
Чизди қарағайни мовий осмонга.

Рус тилидан Абду Наби таржимаси