Найто Дзёсо (1662-1704)

* * *

Тоғларнинг ўркачига
Шовқин солиб тушдилар
Учаётган қушлар галаси.

* * *

Қорлар ёғади совуқ,
Кумуш этар оқ сочларимни
Қиш фаслида ой.

* * *

Ой шуъласи ёғар осмондан!
Бутхонанинг соясига беркинди
Сўқир кўз бойқуш.

Рус тилидан Турсун Али таржимаси

* * *

Далаларни, тоғларни
Сассизгина
Тунаб кетди қор…

Рус тилидан Абду Наби таржимаси