Камидзима Оницура (1661-1738)

* * *

У бошқа одам,
Гули йўқ дарахт уни
Чорласа агар.

Рауф Парфи таржимаси

* * *

Тўлиб турган ҳовуздан энди
Ҳеч ёққа сув сачратолмайман…
Ҳамма ёқда куйлар чигиртка!

* * *

Устухонларини одамлар
Ипакка ўраб олди.
Назар солдилар гулларга.

* * *

Ўргимчакнинг тўри новдада!
Жазирама чакалакзорда
Менга қараб олов пуркади.

Рус тилидан Турсун Али таржимаси