Ёсано Акико (1878-1942)

Ёсано Акико (与謝野 晶子, 7 декабрь 1878, Сакаи, Осака — 29 май 1942, Токио) — япон шоираси. Ҳақиқий исми – Хо Сё (鳳 志よう).

Қўрқоқлик

Менга девдиларки, бу йўл
Сени ўлим чоҳига элтар,
Ва мен ярим йўлда ортимга қайтдим.
Шундан буён мени чорлайверади
Қинғир-қийшиқ, хилват, сўқир сўқмоқлар.

Рус тилидан Абду Наби таржимаси