Накамура Кусатао (1901-1983)

Накамура Сэйитиро (中村清一郎) (24 июль 1901 — 5 август 1983) — япон шоири. Адабий тахаллуси — Накамура Кусатао (草田男). * * * Қиш денгизи! Чағалайлар сузар бағрида Тўкилган хризантема япроқларидек. * * * Қабр тоши экан, Мен бўлсам, йўлкўрсаткич деб давоми…

Фудзивара Тэйка (1162-1241)

Фудзивара Тэйка (藤原定家, Фудзивара Садаиэ номи билан ҳам машҳур; 1162—1241) — япон шоири ва филолог. Фудзивара Тосинарининг ўғли. * * * Тўхтатолмам кўз ёшим — Чечакларга сочилган Камёб шабнам дурларин: Нега кетдинг умрбод мени ташлаб, севгилим? Сенсиз кулбамда эсар кузнинг давоми…

Дзякурэн (1139-1202)

Дзякурэн, Дзякурэн-хоси, Монах Дзякурэн (寂蓮, ҳақиқий исми 藤原定長 Фудзивара-но Саданага, 1139 — 1202) — Фудзивара сулоласидан бўлган япон аристократи, XII аср иккинчи ярминининг атоқли шоирларидан. * * * Яна далалар узра Бир-бирини чорлаган Ёввойи ғозлар саси Янграр чўзғин ва ҳазин. давоми…

Оно Комати (825-900)

Оно-но Комати (小野 小町, тахминан 825-900) — япон шоираси, Хэйан даврининг машҳур ижодкорларидан бири. 36 ўлмас шоирлардан бири. * * * Тушларимда Ҳар кун кўраман. Аммо ҳали бирон марта Учратмадим Уни ўнгимда… * * * Сўлди чечакларнинг Алвон ранглари… Умрим давоми…

Аривара Нарихира (825-880)

Аривара-но Нарихира (在原 業平, 825 — 9 июль 880) — атоқли япон шоири, рассом. * * * Агар сўраса одамлар: “Нима эди ўзи бу? Қимматбаҳо дурми, олмосми?” Жавоб беринг: “ Шабнам эди, Тонгда учиб кетди осмонга”. * * * Бир давоми…

Отомо Якамоти (716-785)

Отомо-но Якамоти (大伴家持) — япон шоири. Отомо-но Табитонинг ўғли. Яаон шеъриятининг йиғувчиларидан бири. «Манъёсю» антологиясининг тузувчиларидан. Антологияга унинг 46 нагаут ва 480 танкаси киритилган. * * * Оқшом чўкар экан, Дарвозани очиб қўйганча, Тушларимда шивирлаб шодмон “Ҳузурингга бораман” деган Маҳбубамни давоми…

Какиномото Хитомаро (VII-VIII асрлар)

Какиномото Хитомаро (柿本人麻呂, VII аср ўртаси – VIII аср бошида яшаган) — Япониянинг буюк шоирларидан бири. У — ўрта асрларнинг 36 нафар ўлмас шоирлари орасида биринчи ўринда туради. * * * Яшил либосларнинг товуши тинди. О, нечун айтмадим ширин сўзларим давоми…

Ёсано Акико (1878-1942)

Ёсано Акико (与謝野 晶子, 7 декабрь 1878, Сакаи, Осака — 29 май 1942, Токио) — япон шоираси. Ҳақиқий исми — Хо Сё (鳳 志よう). Қўрқоқлик Менга девдиларки, бу йўл Сени ўлим чоҳига элтар, Ва мен ярим йўлда ортимга қайтдим. Шундан давоми…

Мукаи Кёрай (1651-1704)

Мукаи Кёрай (向井 去来?, 1651, Нагасаки — 8 октябрь 1704, Киото) — япон шоири, Мацуо Басёнинг шоирди ва дўсти. Ракусися (落柿舎) номи билан ҳам машҳур. Сингилчамнинг ўлими Қўлларимда Аста-аста сўлди ва… Ўчиб қолди… тиллақўнғизим. Рус тилидан Абду Наби таржимаси

Ки-но Цураюки (866-945)

Ки-но Цураюки (紀貫之 866—945 ёки 946) — япон шоири, ёзувчи, филолог. Танка жанрида ёзган. 36 ўлмас шоирлардан бири. * * * Ҳа, буни фақат туш деб аташ мумкин, – Буни мен шу бугун англадим туйқус, – Умр бу – уйқу… давоми…

Мақолалар мундарижаси