Фам Хо (1926-2007)

Фам Хо (Phạm Hổ) – Вьетнам шоири.

НОДОН ТОЙЧАЛАР

Борарди тош кўчада
Ота от мамнун,
Янги тақа туёқдан
Сочарди учқун.

Буни кўриб тойчалар
Кўтарди қий-чув:
– Туёқларга ўт кетди,
Тезроқ сепинг сув!

Рус тилидан Нуруллоҳ Остон таржимаси