Фарҳод Илёс (1964)

Фарҳод Илёс 1964 йили Ғулжа шаҳрида туғилган. 1987 йили Пекин марказий миллатлар университетини тамомлаган. “Чўғ сўраган бола”, “Гўлиб ташвишлар” каби ше‘рий ва бир қанча ҳикоя ва романлари нашр этилган. У бир қанча чет-эл ёзувчиларининг ше‘р, ҳикоя ва қиссаларини уйғурчага таржима қилган. Ҳозирда Шинжон маориф нашриётида ишлайди.

ИЛТИЖО

Чаноғимга марваридларни солинг,
балиқларим,
Яралсин янги-янги чўпчаклар.
Бўйнимга осинглар тумор қилиб
қоятошни,
Тирилсин тўнгиб қолган нафасларим.
Томирларимга, боғланг
булут-чақмоқларни тутиб,
Майда-чуйда ҳисларим
Қизариб пишсин…

Эмин Усмон нашрга тайёрлаган