Байрамхон (1501-1561)

Муҳаммад Байрамхон (Muhammet Baýram han) туркманларнинг баҳорли қабиласидан бўлиб, ота-боболари узоқ вақт темурийлар хизматида бўлишган. Унинг ўзи эса Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва авлодларининг Ҳиндистон салтанатида саройда отабек вазифасида хизмат қилган, шаҳзодалар тарбияси билан шуғулланган, улкан давлат барпо этишда катта ҳисса давоми…

Қурбондурди Залилий (1780-1836)

Туркман мумтоз адабиётида ўзига хос ўринга эга бўлган Қурбондурди Залилийнинг (Gurbandurdy Zelili) ахлоқий-дидактик, фалсафий, ишқий, диний мавзулардаги шеърлари халқоналиги, мазмунан теранлиги, сермаънолиги билан худди Махтумқули асарлари сингари халқ орасида машҳур бўлган. Унинг кўплаб шеърлари нафақат туркман ҳофизлари, балки ўзбек санъаткорлари давоми…

Саййидий (1775-1836)

Саидназар Ҳабибхўжа ўғли (Seýitnazar Seýdi) 1775 йилда Туркманистоннинг Лебоб вилояти Қорабекавул туманида таваллуд топган. Дастлаб Хивадаги Шерғози мадрасасида, кейин Бухоро мадрасаларидан бирида таълим олган. Ёшлигидан бадиий ижодга қизиққан, шеъриятда Махтумқули йўлидан боради. У туркман саркардаларидан бўлиб, бутун умрини шеърият билан давоми…

Камина (1770-1840)

Туркман мумтоз адабиёти вакилларидан бири Муҳаммадвали “Камина” (Kemine) тахаллусли шоирнинг туғилган йили аниқ маълум эмас. У тахминан 1770 йиллар атрофида Туркманистоннинг ҳозирги Сарақт туманида камбағал оиласида дунёга келган. Муҳаммадвали бошланғич маълумотни ўз қишлоқ мактабида олиб, сўнг Бухоро ва Хива мадрасаларида давоми…

Карим Қурбоннафасов (1929-1988)

Карим Қурбоннафасов (Kerim Gurbannepesow) — Туркманистон халқ ёзувчиси, Маҳтумқули номидаги Давлат ва ёшлар мукофоти соҳиби. Туркманистоннинг Кўктепа туманидаги Юлғун қишлоғида туғилган. Ёш Керим шеъриятга эрта қизиқади. Унинг дастлабки машқлари “Мудом тайёр” газетасида, “Тўқмоқ” сатирик журналида босилади. 1951 йилда шоирнинг илк давоми…

Омонгўзал Шоқулиева (1940)

Омонгўзал Шоқулиева (Amangözel Şagulyýewa) — Туркманистон қаҳрамони, Махтумқули номли халқаро мукофот соҳиби,Туркманистон халқ ёзувчиси. У 1940 йилнинг 11 августида Мори вилоятининг Мурғоб тумани “Мерос” деҳқон бирлашмаси (қишлоғи)да таваллуд топган. Кўпгина шеърлар тўпламлари муаллифи. 2015 йилда унинг Ашхободдаги Туркман давлат нашриётида давоми…

Оғагелди Алланазаров (1948)

Оғагелди Алланазаров (Agageldi Allanazarow) 1948 йили Туркманистоннинг Тахтабозор туманида туғилган. Москва адабиёт институтини тамомлаган (1976). Туркманистон болалар адабиётининг машҳур вакилларидан бири. САНОҚ Пода қайтар қишлоққа оқшом, Сигирларнинг қоринлари меш. Бармоқ букиб санай бошлайман: Бир, икки, уч, тўрт… тўрт, беш… Олти, давоми…

Махтумқули (1733-1783)

Махтумқули (Magtymguly; тахаллуси Фироғий; 1733, Гурган дарёси соҳилидаги Ҳожи-говшан қишлоғи — 1783) — туркман шоири ва мутафаккири. Отаси Давлатмамат Озодий (1700—1760) ҳам шоир бўлган. Махтумқули бошланғич таълимни оилада ўз отасидан олган. Сўнг қишлоқ мактабида Ниёзсолиҳ мулла қўлида ўқиган. Дастлаб Махтумқули давоми…

Мулланафас (1810-1862)

XIX асрда яшаб ўтган туркман шоирлари орасида энг машҳурларидан бири, туркман мумтоз адабиётида “ишқ мулкининг султони” деб ном олган ажойиб шоир Мулланафас Қодирберди ўғли (Mollanepes) ижодида Шарқ шеърияти анъаналарига хос панд-насиҳатлар, халқона қадриятлар, муҳаббат, ватанпарварлик ва бошқа олий инсоний фазилатлар давоми…

Йилғай Дурдиев (1934-1997)

Йилғай Дурдиев (Ýylgaý Durdyýew) — Туркманистон халқ ёзувчиси. 1934 йили Берекет туманида туғилган. Туркманистон давлат университетини тамомлаб, турли йилларда «Адабиёт ва санъат» газетасида, «Совет адабиёти» (ҳозирги «Қорақум») журналида, Туркманистон Ёзувчилар уюшмасида, Маданият вазирлигида ишлаган. МАКСИМ ТАНКГА Инсон фарзандига қодир табиат давоми…

Мақолалар мундарижаси