Хайрандеш (1961)

ТОЖИКОНА

Файзли ҳамда бой эрур тожикнинг дастурхони,
Ширин ҳамда мазали есанг ҳар бурда нони.

Кел, дўстим қадрлашни ўрганайлик бизлар ҳам,
Замини обод юртнинг мусаффодир осмони.

Қайда бор бундай офтоб, бундай тупроқ, сув, ҳаво,
«Маснавию Маънавий» тожик руҳи равони.

Ҳар кимга насиб этмас«Шоҳнома»ни битишлик,
Бунинг учун керакдир Фирдавсийнинг иймони.

Тақдир экан наилож,  афсус, жаҳонни тутди,
Тожикларнинг оҳи-ю, алар доду фиғони.

Эмомали Раҳмон ҳам Сомоний ворисидир,
Унинг бир-ла ушалди тожикларнинг армони.

Эй, Хайрандеш, нега сен ғазал битдинг десалар,
Айтгум: роҳат бағишлар тожигимнинг забони.

Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси