Шариф Ҳисорий (XIX аср)

* * *

Эй  дил, ишқда куймасанг, куйлашингдан не фойда?
Ўзингни аҳли дард деб ўйлашингдан не фойда?

Дилинг ичра худодан қўрқувдан ҳам асар  йўқ,
Тун-кун намоз ўқи деб сўйлашингдан не фойда?

Экинга нима наф бор, бевақт ёққан ёмғирдан,
Ўлим келган чоғи «хай-хай»лашингдан не фойда?

Дунё фиғон, зорликнинг мақомидир, эй рафиқ,
Ҳашр куни зор йиғлаб «вой»лашингдан не фойда?

Дедим: Тангрим, Шарифни қулликка қабул айла,
Деди: энди қулман деб сайрашингдан не фойда?

Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси