Носиржон Маъсумий (1915-1974)

Носиржон Маъсумий 1915 йилнинг 2 май куни Турсунзода шаҳрининг Қаратоғ қишлоғида таваллуд топган. Дастлаб Самарқанд шахрида икки йиллик муаллимлик курсини тамомлаган. Сўнгра Душанбе давлат Педагогика институтининг Филология факултетини хатм қилган ва шу институтда турли вазифаларда меҳнат қилган.
“Тожик тили ривожланишига оид очерклар”, “Дунёқараш ва маҳорат”, “Тожик фолклори ” каби илмий, “Саодат мулкининг достони ” номли шеърий тўплами чоп этилган.
1974 йилда вафот этган.

БАЙТЛАР

Азизим, мен томон бир бор нигоҳ қил,
Дилинг дардларидан мени огоҳ қил.

* * *

Ажиб ғунчадаҳондирсан азизам,
Нечоғлик хушзабондирсан азизам.

* * *

Лабларингдан бир бўса бер эй, сулув,
Ичган билан камаймас дарё суви.

* * *

Садаф ичра гавҳардек меҳринг дилда тутган макон,
Боиси ушбудир: дилим сенсиз яшай олмас бир он.

* * *

Илк бор онам сути билан сенинг меҳринг туйган эдим,
Гулзорга ўрганган гулбондек меҳрингга муштоқман, Ватан!

* * *

Офтоб оламни ёритган чоғидек,
Билим одам учун олам  чироғидир!

* * *

Дўстлар хонадонингиз доимо обод бўлсин,
Хонадон аҳлингиз ҳам некному шод бўлсин.

Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси