Носиржон Маъсумий

БАЙТЛАР

Азизим, мен томон бир бор нигоҳ қил,
Дилинг дардларидан мени огоҳ қил.

* * *

Ажиб ғунчадаҳондирсан азизам,
Нечоғлик хушзабондирсан азизам.

* * *

Лабларингдан бир бўса бер эй, сулув,
Ичган билан камаймас дарё суви.

* * *

Садаф ичра гавҳардек меҳринг дилда тутган макон,
Боиси ушбудир: дилим сенсиз яшай олмас бир он.

* * *

Илк бор онам сути билан сенинг меҳринг туйган эдим,
Гулзорга ўрганган гулбондек меҳрингга муштоқман, Ватан!

* * *

Офтоб оламни ёритган чоғидек,
Билим одам учун олам  чироғидир!

* * *

Дўстлар хонадонингиз доимо обод бўлсин,
Хонадон аҳлингиз ҳам некному шод бўлсин.

Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси