Ғамгин — Мулло Муҳаммадшариф (XIX-XX аср)

* * *

Бу кеча ғамга ботиб, куйдим интизорликдан,
Бераҳм гулузор-ла  рўй берган жудоликдан.

Аввалига дилдорим мени мафтун  айлади,
Оқибатда сел  бўлди ашким шашқаторликдан.

Умидсизлик домида эс-ҳушимни йўқотдим,
Бошдан то оёқ куйдим ишқида адоликдан.

Ўшал маҳвашни ўйлаб, мудом юрарман ғамгин,
Ғамгусорим йўқ менинг  танҳо шу ғарибликдан

Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси