Фархунда

ЭЙ ТУРНАЛАР

Эй турналар, ёрим томон сафар қилинг
Борган чоғда ёр ҳолига назар қилинг.
Неча баҳор ўтди ёрни кўрганим йўқ
Аҳволимдан сизлар унга хабар қилинг.

Тилагим шу ёрим доим омон бўлсин
Гулдек яшнаб очилсину шодон бўлсин.
Бу умидли  дунё ичра ёлғиз жонман
Умидларим бир-ла умри равон бўлсин.

Эй турналар, ёрим сари парвоз этинг
Гулбоғимдан ул ёримга гуллар элтинг.
Айтинг ёрга ул ҳамиша ёдимдадир
Нурли офтоб янглиғ мудом ёнимдадир.

Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси