Эмомали Мирзоев (1952)

Мирзоев Эмомали 1952 йил 29 майда Хатлон вилояти Восе туманида туғилган.
“Дарё парвойи”, “Дарахт рақси” каби тўпламлар муаллифи.

ШОИР ВА РАССОМ

Бор эди шоир жуда сарватли
Қасру боғли, беҳисоб давлатли.

Тузди у ўз шеърларидан бўстон.
Бўлсин дея номим эл ичра достон.

Нашр қилмоқ истади у бир китоб
Рассом топиб айлади унга хитоб:

«Нақшу ороиш бергин сен чунон,
Токим бўлай эл аро олинишон».

Гўзал  эди китобнинг ҳар сурати,
Оламни тутди китоб шуҳрати.

Аммо «Рассом ким?» дея аҳли жаҳон
Шўришу ғавғо қилар эрди чунон.

Нақшлар эл кўнглини масрур айлади.
Ҳамда рассомни машҳур айлади.

Аммо шоир меҳнатидир бенишон,
Кимса сўрмас номини мутлоқ, ишон!

Кимки енгил обрў топмоқдир иши,
Унга ибрат эрур шоир қилмиши.

ДИЛ ВУЛҚОНИ

Дил  оташи вулқондан кучли
Гарчи кўзга ташланмаса ҳам.
У портласа тутгай оламни
Ўчирмоққа юзта одам кам.

Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси