Зиннур Мансуров (1949)

Зиннур Муъжиб ўғли Мансуров (Зиннур Мөҗип улы Мансуров) Мамадиш вилоятидаги Тубан Ушми овулида туғилган. Қозон давлат университетининг тарих-филология факультетида ўқиган. Матбуотда, Татаристон Ёзувчилар уюшмасида хизмат қилган. 2009 йили Абдулла Тўқай номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. 2017 йилда Туркий дунёнинг адабиёт давоми…

Ренат Харис (1941)

Ренат Махсум ўғли Харисов (Ренат Мәгъсүм улы Харисов) Чинли туманидаги Қаша қишлоғида туғилган. Қозон педогогика институтини битиргач, ўқитувчилик қилган. “Қозон ўтлари” журналининг бош муҳиррири бўлган. Турли раҳбарлик лавозимларида (маданият вазири, Татаристон Республикаси бош вазири ўринбосари) ишлаган. Татар ва рус тиларида давоми…

Сибъат Ҳаким (1911-1988)

Сибъат Тожиўғли Ҳакимов (Сибгат Хәким) Арча вилоятидаги Кулликими қишлоғида туғилган. Қозон педогогика институтини битирган. Нашриётлар ва матбуотда ишлаган. “Илк қўшиқлар” биринчи шеърий тўплами 1938 йилда чиққан. Абдулла Тўқай номидаги давлат мукофоти (1960), Горький номидаги мукофот (1970) билан тақдирланган. ҒУРУР Бир давоми…

Нурий Арслонов (1912-1991)

Нурий Азиз ўғли Арслонов (Нури Газиз улы Арсланов) Петропавловскда туғилган. 1931 йил Қозон санъат институтини битирган. Газета ва журналларда рассом, адабий ходим бўлиб ишлаган. Шоир ва таржимон сифатида танилган. Пушкин, Байрон, Гёте, Ҳофиз, Хайём, Маҳтумқули, Тўхтагул, Абай асарларини татарчага ўгирган. давоми…

Фотиҳ Карим (1909-1945)

Фотиҳ Аҳмадвали ўғли Каримов (Фатих Кәрим) Уфа вилоятидаги Бешбалиқ туманида туғилган. 1925–1929 йилларда Қозондаги қурилиш муҳандислиги институтида ўқиган. Сўнгра матбуотда хизмат қилган, шеърлари, ҳикоялари билан танилган. 1938 йили қатағон зулмига учраб қамалган. Адолат талаб қилиб ёзган хатлари натижасида 1941 йили давоми…

Ҳасан Тўфон (1900-1981)

Ҳасан Тўфон Фахри ўғли (Хәсән Туфан) Қозон вилоятининг Оқсубай қишлоғида туғилган. Олия мадрасасида ўқийди. Аввал қишлоқ мактабларида, 1924 йилдан Қозонда яшаб, ўқитувчилик қилади. Қатағон азобини чеккан шоирнинг ўн олти йиллик умри турмаларда ўтди. 1960 йилда оқланди ва асарлари босила бошлади. давоми…

Шайхзода Бабич (1895-1919)

Шайхзода Бабич (Шәехзадә Мөхәммәтзәкир улы Бабич) Уфа вилоятидаги Бўри туманида мулла оиласида туғилган. Ўн беш ёшигача отасининг мадрасасида, сўнг Уфадаги Олия мад­расасида таҳсил олади. Шеърлар ёзади, фольклор асарларини тўплайди. 1917 йилда Оренбургдаги “Қармоқ” газетасида иш бошлайди. Сўнгра миллий озодлик ҳаракатига давоми…

Зариф Баширий (1888-1962)

Шоир Зариф Баширий (Зариф Шәрәфетдин улы Бәшири) Қайбич вилоятидаги Чути қишлоғида туғилган. Қозондаги Муҳаммадия мадрасасида ўқиган. Оренбургдаги “Чўкич” газетасида ишлаган, 1910–1917 йилларда Пенза ва Тамбов вилоятларидаги татар қишлоқларида ўқитувчилик қилган. Сўнгра Олмаота, Жаркент, Тошкентда яшади, маориф ва матбуот соҳаларида хизмат давоми…

Нажиб Думавий (1883-1933)

Нажиб Сибъатилла ўғли Тўхтамишев (Нәҗип Думави) Оқсубай туманидаги Дума овулида туғилган. Қозондаги мадраса таълимини олгач, кўп йиллар татар, қозоқ болаларини ўқитади. Кейинчалик сургунга ҳукм қилинади ва 1927 йили Ўзбекистонга келади. Самарқанднинг Булунғур туманида мактабда ишлаб, шу ерда вафот этади. СИБИР давоми…

Саид Рамиев (1880-1926)

Саид Лутфулла ўғли Рамиев (Сәгыйть Рәмиев, Säğit Rämiev) Оренбург вилоятининг Оқмон қишлоғида туғилган. Ҳусайния мадрасасини битирган. Араб, форс, рус тилларини ўрганган. Бир муддат мадрасада дарс берган, сўнг Қозонга келиб, 1905 йилдан “Тонг юлдузи” газетасида ишлаган, “Ал-Ислоҳ” газетаси билан ҳамкорлик қилган; давоми…