Иннокентий Анненский (1855-1909)

Иннокентий Фёдорович Анненский (20 август (1 сентябрь) 1855, Омск, Россия — 30 ноябрь (13 декабрь) 1909, Санкт-Петербург, Россия) — рус шоири, драматург, таржимон, мунаққид, тил ва адабиёт тадқиқотчиси.

ОЛАМЛАР АРО

Сайёралар учган Оламлар аро
Бир юлдузнинг номи тилимда такрор…
Бўлганим учунмас Унга мубтало,
Чекканимдан ўзга нурлардан озор.

Елкамдан босса гар дунё билан баҳс,
Ундан ўзгасининг жавоби бекор –
У билан ёруққа тўлганимданмас…
У билан ёруғ ҳам даркормас, даркор.

Усмон Азим таржимаси