Михай Эминеску (1850-1889)

Румин шеъриятининг энг машҳур шоири сифатида танилган Михай Эминеску (рум. Mihai Eminescu) 1850 йилнинг 15 январида Руминиянинг таркибидаги Молдова князлигига қарашли Боташани шаҳарчасида туғилган. Унинг келиб чиқиши армани бўлмиш отаси ўртаҳол заминдор бўлиб, деҳқончилик билан шуғулланарди. Ёш Михай Австрия-Венгрия империяси давоми…

Марин Сореску (1936-1996)

ҚОЧИШ Бир кунииш столимдан тураман,Аста-секин кетаман сўзлардан,сизлардан,дунёдаги ҳамма нарсадан.Уфқ этагида бир тоғ кўраман,Қолмагунча бу тоғ ортимда,Юравераман, юравераман.Эргашаман булутга кейин,булутни ҳам қолдиргум ортда.Қуёш-да орқада қолар бир куни,Юлдузлар ҳам бутун коинот. ШЕКСПИР Шекспир дунёни етти кунда яратди.Биринчи кун осмон, тоғлар ва руҳларнингбўшлиқларин давоми…

Ион Карайон

СЎЗ ВА НОН Сўздан нон яралмас,нон яралар кўзёшдан,Аммо сўзлар ила юлса бўлар оғиздан нонни —кўзёш кўпаяр.Кўзёшни кўпайтган қандай қилиб одам бўлади?Ҳар қандайин сўзнингқонли йўли бор,Йўлига менгзаганэътиқоди бор,Қон кечиб юрасан,Бу йўлдан юрсанг.Сўздан ўқлар чиқмоғи мумкин,Одамлардан кўра ўққа кўпроқ ишонганқандай қилиб одам давоми…

Василе Николеску

АНТИФАШИСТ-ҚАҲРАМОНЛАРГА КИЧКИНА МАРСИЯ Ўлдирилган орзуни кўргандаги оғриқ,қуриган денгиз эҳтироси,синдирилган қанотлар,сўзи йўқ қўшиқлар,кесиб ташланган қўлни кўргандаги оғриқ.Қайталаган оғриқлардан,қулаётган юлдузлардан қолган бу оғриқ,Оғриқ, оғриқ, оғриқ.Қабрлар оралаббетоқат тўлғаниб кезадияраланган арслон каби Ой.Ой онадай одимлар сокинқулоқ солиб тошбағирларга. Оғриқнинг туганмас мусиқасидаунинг қаърлариданкўтарилар оқ байроқ. давоми…

Ана Бландиана (1942)

ҚАЙТМАС БЎЛИБ КЕТАР БЎЛСАНГ… Қайтмас бўлиб кетар бўлсанг сен,Қўрққин,Мовий жомчалардан, қўрқ —Тундан овоз ўғирлаймануЎша овоз билан ортингданБўзлайман, бўзлайман, бўзлайвераман… Унутмоқчи бўлсанг сен мени,Кўринмагин ойга:ойдиндаоёқяланг югурганимниУ, албатта, сенга эслатар. Сен тарки ёрихтиёр этсанг,Эҳтиёт бўл ёмғирдан, қордан.Унутмоқчи бўлсанг сен мениАйланиб ўт,яқинига борма давоми…

Ион Александру

УРУШНИНГ ТУГАШИ I Жон берарди уруш тангриси мен туғилган кун,Олатасир отишарди сўнгги фармонлар.Сояларига ўзларини осишарди замбараклар,Уйимизда эса совға-салом улашишарди. — Ҳалол хизматинг учунаввало сени тақдирлайман, —деди уруш тангриси отамга. —Асл қарағайдан йўнилган бу ёғочоёқ.Ма, ол! Буюрсин!Хафа бўлма, оламдан ўтсанг,Ўз жонзотларидек давоми…

Тудор Аргези (1880-1967)

ДУОИБАД Улар экинзору алафлар ароЭмаклаб бордилар ўрмонгача то.Эмаклаб бордилар, даҳшатдан қочиб,Сузарди кўқда ой ёрқин нур сочиб.Эшитдим шунда мен заминнинг додинВа улар қалбининг теран фарёдин:«Ёнсин, кунпаякун бўлсин қасрлар,Ўртансин меҳроблар, боғлар, қабрлар.Шаҳарлар айлансин саҳрога, чўлга,Қоплансин тиканга, йўғрилсин шўрга.Уммонлар қурисин, тинсин дарёлар,Тонглар қора давоми…