Султонмаҳмуд Тўрайғиров (1886-1920)

Қозоқ романчилигининг асосчиларидан бири, демократ шоир Султонмаҳмуд Тўрайғиров (Сұлтанмахмұт Торайғыров) Павлодар вилоятининг Баяновул туманида туғилган. Мадрасада таълим олган. 1913 йилдан бошлаб биринчи қозоқ журнали “Айқоп”да масъул котиб бўлиб ишлаган. Илк шеърлари, публицистик мақолалари ва очерклари ана шу журналда эълон қилинган. давоми…

Турсунхон Абдураҳмонова (1921-2003)

Турсунхон Абдураҳмонова (Тұрсынхан Әбдірахманова) Семей вилоятининг Жарма туманига қарашли “Бўка” овулида туғилган. Меҳнат фаолияти 1941 йилдан бошланган. Уруш йилларида ўрта мактабда ўқитувчи, мактаб директори бўлиб ишлади. 1950-1954 йилларда “Қозоғистон аёллари” журналида бўлим мудири, 1954-1959 йилларда Қозоғистон Давлат университетида, 1959-1963 йилларда давоми…

Муқағали Мақатоев (1931-1976)

Муқағали Мақатоев (Мұқағали Сүлейменұлы Мақатаев) Олмаота вилояти Норинкўл туманидаги “Қорасоз” манзилида таваллуд топган. М.Мақатоев қисқа ижодий фаолияти даврида қозоқ шеъриятида инқилоб қилган новатор шоир саналади. У бадиий таржима соҳасида ҳам катта ишлар қилди. Жумладан, Дантенинг “Илоҳий комедия”сини, В. Шекспирнинг сонетларини, давоми…

Шокарим Худойбердиев (1858-1931)

Қозоқ адабиётининг йирик арбоби Шокарим Худойбердиев (Шәкәрім Құдайбердіұлы) Семипалатинск вилоятининг Чингизтов туманида туғилган. Етти ёшида етим қолиб, тоғаси Абай Қунанбоев оиласида тарбияланган. Мустақил равишда билим олиб, араб, форс, қадимги турк ва рус тилларини ўрганган. Унинг шеърлари фалсафий тимсоллар, гўзал ташбеҳларга давоми…

Ғафу Қайирбеков (1928-1994)

Ғафу Қайирбеков (Ғафу Қайырбеков) 1928 йил 15 августда ҳозирги Тўрғай вилоятининг Тўрғай шаҳрида дунёга келган. 1952 йилда Абай номидаги Қозоғистон Давлат педагогика институтини битирган. Илк шеъри 1948 йилда Тўрғай туман газетасида босилган. Биринчи шеърий тўплами “Тенгдош” 1954 йилда нашр қилинган. давоми…

Абдулла Аймоқ (1954-2015)

Абдулла Аймоқ (Әбілда Аймақ) Жанубий Қозоғистоннинг Ўрдабоши туманида туғилган. Мухтор Авезов номидаги вилоят Педагогика институтининг филология факультетида таҳсил олган. Матбуотда 80-йилларнинг бошидан шеърлари билан кўрина бошлади. Айни пайтда Республика Ёзувчилар уюшмасининг Жанубий Қозоғистон вилояти бўлимида масъул котиб вазифасида фаолият кўрсатмоқда. давоми…

Қосимхон Бегманов (1958)

Қосимхон Бегманов (Қасымхан Сейітханұлы Бегманов) Жанубий Қозоғистон вилоятининг Кентов шаҳрида туғилган. 1975 — 1980 йилларда Қозоғистон Политехника институтида таҳсил олган. Халқаро Туркий халқлар шеърияти фестивалининг иштирокчиси. “Ёмғирли тун”, “Илк китоб”, “Бешикдан қабргача», “Соғинч” сингари шеърий тўпламлар муаллифи. Ёшлар шеъриятида унинг давоми…

Насиббек Айтўғли (1950)

Насиббек Айтўғли (Несіпбек Айтұлы) Шарқий Туркистоннинг Тарбағатай аймоғидаги Шауешек туманида таваллуд топган. 1955 йилда оиласи билан отамакон — Қозоғистонга келиб яшай бошлаган. Семей вилояти Шубартов туманидаги Баршатас қишлоғида ўрта мактабни тамомлаган. Илк машқлари Шубартов туманидаги “Янги ҳаёт” газетасида чоп қилинган. давоми…

Есенғали Равшан (1957)

Есенғали Равшан (Есенғали Әбдіжаппарұлы Раушанов) Қорақалпоғистоннинг Хўжайли шаҳрида туғилган. Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. Шеърлари 1980 йиллардан эълон қилиниб келади. 1983 йилда “Бекдавлат ва Жўломан» номли достони қозоқ шеъриятида катта воқеа бўлди ва қатор адабий мукофотларга лойиқ топилди. давоми…

Мухтор Шохонов (1942)

Мухтор Шохонов (Мұхтар Шаханов) Чимкент вилояти, Ленгер тумани Қашқасув қишлоғида таваллуд топган. Етти йиллик мактабни тамомлагач, “Юлдуз” колхозида тракторчига ёрдамчи, кейин вилоят газетасида адабий ходим, Қозоғистон радиосида катта муҳаррир, Бош муҳаррир бўлиб ишлади. Чимкент Давлат педагогика институтида таҳсил олди. Кейинчалик давоми…