Ақуштап Бақтигереева (1944)

Ақуштап Бақтигереева (Ақұштап Бақтыгереева) Ўрол вилоятидаги Оқёйиқ туманида таваллуд топган. 1961 — 1966 йилларда Қозоғистон Давлат Қизлар Педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган. Вилоят ва Республика миқёсида ўтказилган оқинлар айтишувида бир неча марта ғолиб чиққан. Шеърлари Москвадаги “Детская литература” нашриётида чоп давоми…

Илёс Жонсуғуров (1894-1938)

Илёс Жонсуғуров (Ілияс Жансүгіров) Толдиқўрғон вилоятининг Оқсув туманида дунёга келган. Унинг ижоди қозоқ адабиётида кўп қирралилиги, бадиий бақувватлиги билан эътиборни тортади. Айниқса, шоирнинг достонлари қозоқ шеъриятида катта ўрин эгаллайди. Улар кўпдан бери адабиётшунослар ва ўқувчилар диққатини жалб қилиб келади. Шоир давоми…

Улуғбек Есдавлат (1954)

Улуғбек Есдавлат (Ұлықбек Оразбайұлы Есдәулет) Шарқий Қозоғистон вилоятининг Зайсан туманидаги Улкан Қоратол қишлоғида туғилган. 1977 йилда Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факультетини битирган. 1974 йилда ёш шоирларнинг шеърларидан тузилган “Қанот чиқди” тўпламида илк шеърлари эълон қилинди. Халқаро “Алаш” мукофоти совриндори. 2001 давоми…

Сакен Сейфуллин (1894-1938)

Сакен Сейфуллин (Сәкен Сейфуллин) 1894 йил 15 октябрда Жезқазған вилоятининг Оқадир туманидаги “Қарашилик қишлоғида туғилган. У қозоқ адабиётининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган шоир. Унинг “Кўкчатов», “Қизил от” достонлари ва шеърлари қозоқ шеъриятининг 30-йиллардаги энг яхши асарларидан ҳисобланади. “Бахт йўлида”, «Қизил давоми…

Кенгшилик Мирзабек (1946-1989)

Кенгшилик Мирзабек (Кеңшілік Ағытайұлы Мырзабеков) 1946 йил 6 июнда Тўрғай вилояти, Жанкелди туманининг Ақчиғаноқ овулида дунёга келган. Илк ижоди мактаб даврида бошланган. Кейинчалик шеърлари вилоят ва республика газета-журналларида чоп этилган. Ал-Форобий номидаги Қозоғистон Давлат Миллий университетини тамомлагандан сўнг “Жетису», “Қозоқ давоми…

Жарасқан Абдирашев (1948-2001)

Жарасқан Абдирашев (Жарасқан Әбдірашев) 1948 йилда 7 март куни Қизил Ўрда вилоятининг Орол тумани, “Омон ўткел» овулида дунёга келган. 1963 — 1965 йилларда Қазали Қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган. 1965 — 1969 йилларда Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган. “Қозоқ адабиёти» давоми…

Какимбек Салиқов (1932-2013)

Какимбек Салиқов (Кәкімбек Салықов) Кўкчатов вилоятидаги Володар туманида дунёга келган. 1953 йили Москвадаги Рангли металлар институтини битирган. Болаликдан шеърлар машқ қила бошлаган. 60-йиллардан буён матбуотда асарлари чоп этилади. Унинг “Сир” (1970), “Жез кийик” (1973), “Нурли айём” (1976), “Шудрингли кунлар” (1981), давоми…

Мағжан Жумабой (1893-1937)

Қозоқ шеъриятининг буюк намояндаси, оташнафас шоир Мағжан Жумабой (Мағжан Жұмабай Бекенұлы) номи халқ орасида афсонага айланиб, қалблардан ўчмас жой олган. У 1893 йилнинг май ойида дунёга келган. Ўн тўрт ёшидан шеър ёза бошлаган. Шоир асарлари ўша пайтларда қозоқ, татар тилларида давоми…

Нурлан Ўразалин (1947)

Нурлан Ўразалин (Нұрлан Мырқасымұлы Оразалин) Олмаота вилоятининг Уйғур туманидаги Улкандихан (ҳозирги Кўкбостов) овулида таваллуд топган. Қозоғистон Давлат университети (ҳозирги Ал-Форобий номидаги Миллий университет)нинг филология факультетида таҳсил олган. Йигирмадан зиёд шеърий тўпламлар, драмалар, эссе ва публицистик китобларнинг муаллифи. Кўплаб драмалари театр давоми…

Марфуға Айтхўжа (1936)

Марфуға Айтхўжа (Марфуға Ғалиқызы Айтхожа) Ғарбий Хитойнинг Шинжон ўлкасидаги Ғулжа шаҳрида дунёга келган. Қозоқ тилида ўрта мактабни, қизлар гимназиясини битириб, сўнг икки йил мобайнида шу гимназияда муаллимлик қилган. 1958 йил ота юрти — Қозоғистонга қайтиб келиб, “Қозоқ адабиёти», “Қозоғистон муаллими” давоми…