Анор Шамшадинова (1974)

Анор Шамшадинова (Анар Шамшадинова) 1974 йил Манғистау вилоятининг Бейнеу туманида туғилган. 1997 йили ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий университетининг журналистика факультетини битирган.
«Илҳом-2003» («Шабыт-2003») халқаро фестивалида 3-ўринни эгаллаган.

* * *

Жонинг,
Орзуланиб турган,
Танинг
Бўш қолмаган шеърдан.

Зотинг
Яхшиликка ёт эмас,
Отинг
Бошланади нурдан.

Қонинг
Бўйда тўла оққан,
Жонинг
Жонга жуда ёққан.

Кулгинг –
Тақдир берган сиринг.
Бир кун
Сенсиз ўтиши қийин.

Кўркинг –
Хос ботирнинг тури,
Ўзинг –
Мени эргаштирган ўғри.

Қўлинг
Кафтларимга тегса,
Ўрни
Бўлади ўн кун чўғли.

Кўзинг –
Аллоҳ нури, ё раб!
Сўзинг –
Маъно-маъно, ажаб.

Келсанг,
Кўклам келар бирга.
Кетсанг,
Бу тириклик – азоб!..

Музаффар Аҳмад таржимаси