Муса Жонғозиев (1921-1997)

Муса Жонғозиев (Муса Жангазиев) 1921 йили Қирғизистоннинг Сокулук туманида туғилган. «Кыргызстан пионери», «Жаш ленинчи», «Ала-Too», «Кыргызстан маданияты» нашрларида ишлаган. Қирғизистон халқ шоири (1981).

Илк шеърий тўплами 1950 йили “Болалик” номи билан чоп этилган. Элликдан ортиқ китоблари нашр этилган.

ОДАМЛАР ҲАМ…

Қаритаркан кунлар қўшиб
Сочга оқ.
Яшаради лол қолдириб,
Олатоғ!..

Гулу дарахт тозаради,
Яшнайди,
Бунга сабаб шилдирқган
Соф булоқ!

Тоғу тошлар, дов-дарахтлар
Ҳар ишда —
Биздан кўра тутар ўзин
Саришта.
Атай излаб хатосини
Топмайсан.

Бу борада улар чиндан
Фаришта:
Улар каби тутса ўзин
Он сайин —
Одамлар ҳам яшар эди
Тоғдайин!..

Усмон Темур таржимаси.