Эсентур Қиличев (1952)

* * * Қор ёғар,Қор ёғар,..Яна қор ёғар Невага,Дупурлатиб елиб борар мис отлиқ.Суви ёлғизгина етмайди менга,Қўмсайман, кўнглимда соғинч — бир оғриқ. Қўмсайман, кўнглимда соғинч — бир оғриц,Сувда лангар ташлаб турган кемани.Олис овулдан туриб унга боғлиқХотирлар бағрига ургум ўзимни. Унда тош давоми…

Акбар Рисқулов (1953)

ИССИҚКЎЛ БОЛАЛАРИ Қумда қолар кўйлаклари, шапкалари,Қумда қолар дафтарлари, папкалари…Иссиқкўллик болакайлар сув бағригаШўнғишади ўйнаб Бола, Оқ кемани. Қурч танлари тўлқинларни борар ёриб,Нима, улар олишганми қанот тақиб?Завқингдан-ей, бу болалар бола эмас,Олтин балиқ, Оқ бир балиқ, Чўртан балиқ! Олтин балиқ, Оқ бир балиқ, давоми…

Совранбой Жусуев (1925)

БЎЗ УЙ Бир ўтов — бўз уй турар кенг жилғада,Тепасига қистирилган ўқириқ*.Пастда эса парво қилмай сув оқар,Ошиб-тошиб, қирғоқларни ўпириб. Бош силкитиб, йилқи чивин қўрийди,Маст қилади майна-қушнинг хуш сози.Шу пайт бирдан бузди тоғнинг ороминЧақалоқнинг «инга» деган овози. Тоғда товуш акс-садо қайтариб,Бамисоли давоми…

Суюнбой Эралиев (1921)

ҚАРҚИРАЛАР Қарқиралар ошиқар,Қолгандек кўк торайиб.Қаён кетиб боришар,Асқар тоғда қорайиб. Ипак қанот капалак,Кетди гулга қўшилиб.Ой гардиши қалқийди,Мовий кўлда эшилиб. Тинди сабо қўшиғи,Ҳафсаламни пир қилиб.    Ёмғир ёғар, чақмоқданБулут чоки сўкилиб… Турсунбой Адашбоев таржимаси

Бойдулла Сарнўғаев (1932-2004)

САЛОМ Салом сенга, қардош, қўшни ўзбегим,Жиловдирсан, мен улоқда ўзинсам.Салом сенга, ҳамиша ёш Тошкентим,Қадим Шарқнинг дарвозаси ўзингсан. Салом сизга, қиёси йўқ далалар,Куй таралар қўбизимдан-торимдан.Қуллуқ сенга, саховатли Сирдарё,Пахта экиб, сув ичасан Нориндан. Салом сенга, бобокалон, Самарқанд,Номинг дилга муҳрланган эс таниб,Олқиш сенга, Мир давоми…

Жолан Мамитов (1940-1988)

ТУТ Меҳнаткашим, тутгинам, сен, ёлғизим,Она ернинг ширасини шимасан.Жон бағишлаб, пилла қуртин тўйғизиб,Ипак бўлиб хоналарга кирасан. Меванг пишса татиб кўрган ҳар одам,Роҳатланар, айт-чи, бизга не бахтсан.Сен азалдан чайир, бутаб — қирқса ҳам,Қулоч ёзиб, барг чиқарган дарахтсан. Дала-даштда соқчимизсан қоядай,Ипак бўлиб турмушимиз давоми…

Туманбой Бойзоқов (1923-1992)

ТЎРТЛИКЛАР * * * Йиллар учар пойга йўлин талашиб,Чаеандоздай йўртамиз биз ёнашиб.Кўзин узмай кузатади юлдузлар,Тақдирларнинг тасбеҳ тошин санашиб. * * * Ўрикларни безамоқда гул ўраб,Гулдан-гулга ўтар ари бол сўраб,Жовдарзорни ел тароқлаб ўтганда,Кунга боқар киприклари ялтираб. * * * Хонага сиғмай давоми…

Муса Жонғозиев (1921-1997)

ОДАМЛАР ҲАМ… Қаритаркан кунлар цўшибСочга оқ.Яшаради лол қолдириб,Олатоғ!.. Гулу дарахт тозаради,Яшнайди,Бунга сабаб шилдирқганСоф булоқ! Тоғу тошлар, дов-дарахтларҲар ишда —Биздан кўра тутар ўзинСаришта.Атай излаб хатосиниТопмайсан. Бу борада улар чинданФаришта:Улар каби тутса ўзинОн сайин —Одамлар ҳам яшар эдиТоғдайин!.. Усмон Темур таржимаси.

Темирқул Уметалиев (1908-1991)

ОЛАТОҒ Ўргилай, Олатоғ, олтин тоғимсан,Отам цўли теккан олма-боғимсан.Тўкин дастурхондай ризқингдир бутун,Дунёда суянчим, бору йўғимсан! Сен — менинг суюкли диёрим-ерим,Бағрингга қирғизим тўккандир терин.Эл кўчса дарага, мунис волидамАрча бешигига бергандир меҳрин. Олатоғ, манзилим, она гулшаним,Қоялар қўналғам, зебо масканим.Олатоғ, яйловим, молимни ҳайдаб,Эсимда қўш давоми…

Бақтигул Чўтурова

ОНА ҚИШЛОҚ ТАСВИРИ Ойли туннинг оқлиги,Сув билан бирга оққудай.Кўкдан тушган ёғдуданФайзли бўлар қапчиғай*. Боқаман тушда юргандай,Қарағай, арча турланар.Шомнинг муздай бағридаШовуллаб Сичқон** сурланар. Хуфтон қўнди сезилмай,Елвизак қолди ўзинмай.Қарағат пишган жилғалар,Қораяр туннинг кўзидай. Ой дийдорин кўргали,Булут йўртар яқинлаб.Ва осмоннинг фонусин,Олди булут тақимлаб. давоми…