Ярослав Ивашкевич (1894-1980)

Ярослав Леон Ивашкевич (Jarosław Leon Iwaszkiewicz; Eleuter тахаллуси билан ҳам машҳур бўлган; 1894—1980) — поляк ёзувчиси, шоир ва драматург, таржимон. Польша ёзувчилари уюшмаси раиси (1959—1980).

ҲАЛИ…

Ҳали гуллар настарин порлоқ,
Ҳали итлар тунлар акиллар.
Ҳали олис-олисга, титроқ
Сўзлар айтиб бир қиз тикилар.

Ҳали хамир қорарлар нонга,
Ҳали тўйлар сершовқин, шодмон.
Ҳали аза тўлиб фиғонга
Қўлларини чўзар кўк томон.

Ҳали тойчоқ чарчамай елар,
Ошиқ йиғлар: “Бу қандай дарддир!”
Ҳали эртак тинглар болалар…
Демак ҳали шеър ёзмоқ шартдир!

ОҚШОМ

Осмон ёрқин. Булутлар эрир.
Кўкка шохин тираган ўрмон.
Эгасиз ит кўчада дайдир.

Ғарамларни тортаркан зўрға
Толғин отнинг кўзлари тинар.
Ғарам узра лолақизғалдоқ
Каби қизнинг кўйлаги ёнар.

Дала узра пичаннинг иси,
Сигирлар маст бу суюк исдан.
Чирилдоқлар чорлар чириллаб
Қора тунни олис-олисдан.

Хуршид Даврон таржимаси