Эдвард Стахура (1937-1979)

Эдвард Стахурани (Edward Stachura) замондошлари “Йўл одами” деб аташган. Шоир бутун Польшани ва дунёнинг ярмини кезиб чиққан. Шеърий матн устида, ифода услубида, феълларнинг замон категориясида кашфиётлар яратган. * * * Бизни тўртбурчак қафасга қамашди, қанотларимизни қирқишди, буюришди: муҳаббат ҳақида куйланг. давоми…

Анджей Бурса (1932-1957)

Анджей Бурса (Andrzej Bursa) – поляк шоири, ёзувчи ва журналист. Бор-йўғи 25 йил умр кўрган бўлса-да, ўз ижоди билан поляк адабиётида ёрқин из қолдирган. 1967 йили Польшада Анджей Бурса номидаги мукофот таъсис этилган. ҲАМЛЕТ Ярим тунда шамлар ўчган аснода Посбонлар давоми…

Мирон Бялошевский (1922-1983)

Мирон Бялошевский (Miron Białoszewski) – шоир ва драматург. Шоир товушларни ифода воситасига айлантирган, инсон юрагидан отилиб чиққан нидолар ва ҳайқириқларнинг, товушларнинг сувратини акслантирган. НАРСАЛАРНИНГ ЭВРИЛИШИ ҲАҚИДА Улар эврилурлар Яна эврилурлар, Бизни урар чақмоқ билан. Эпласанг ушлаб ол самовий вужудни, улардан давоми…

Анна Свиршинская (1909-1984)

Анна Свиршинская (Anna Świrszczyńska) – шоира, болалар ёзувчиси, таржимон. II Жаҳон урушида ҳамшира сифатида иштирок этган. Шеърлари ҳаётийлиги, жонли ва таъсирчанлиги билан ажралиб туради. “Унинг “эскича урф”даги жиддийлиги, ҳаётсевар ҳазили, ҳайрат ва ҳаяжонисиз поляк шеърияти ғариб ва нурсиз бўлиб қоларди” давоми…

Вислава Шимборская (1923-2012)

Вислава Шимборская (Wisława Szymborska) – атоқли поляк шоираси. ХХ аср жаҳон шеъриятига хос поэтик изланишлар, модернистик тамойиллар шоира ижодининг хос белгиси. У 1996 йили адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. КАССАНДРА УЧУН МОНОЛОГ Бу мен – Кассандра. Бу менинг шаҳрим, давоми…

Циприан Норвид (1821-1883)

Циприан Камил Норвид (Cyprian Kamil Norwid) ўз ижоди билан поляк адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган сиймо ҳисобланади. Ўта мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтган Норвид ижодий меросининг катта қисми йўқолиб кетган. Шоирнинг асарлари Варшава, Петербург, Париж, Лондонда нашр этилган тўпламларда сақланиб давоми…

Ян Бжехва (1898-1966)

Ян Бжехва (Jan Brzechwa), ҳақиқий исми Ян Виктор Лесман (Jan Wiktor Lesman; 15 август 1898 — 2 июль 1966) — поляк шоири, ёзувчи, таржимон. «Бжехва» тахаллуси маъноси — «ҳазилкаш», «лақма». ПИШЛОҚДАГИ ТЕШИКЛАР – Айтинг, Бу қандай жумбоқ, Нега тешилган пишлоқ? давоми…

Халина Посвятовская (1935-1967)

Халина Посвятовская (Halina Poświatowska) (9 май 1935, Ченстохова, Польша — 11 ноябрь 1967, Варшава, Польша) — поляк шоираси. ҲАЁТ Ҳаётдан кетмоқни истамайман мен Ҳаётга ботириб тирноқларимни Шивирлайман сизни севаман Қонимдай қизарган Қип-қизил милаш Оғриғимдан оқарган ёвшан Ўлимимдек қорайган ўрмон * давоми…

Владислав Броневский (1897-1962)

Владислав Броневский (Władysław Broniewski; 17 декабрь 1897, Плоцк — 10 февраль 1962, Варшава) — поляк шоири. 14 АПРЕЛЬ Вл.Маяковский хотирасига Қувонч турган сарҳаднинг У ёғида чарчоқ, ўлим бор. Улар яшаб ўтган умрнинг Қийматини ўлчашга даркор. Аммо зулмат қўйнидан Бир сўз давоми…

Ярослав Ивашкевич (1894-1980)

Ярослав Леон Ивашкевич (Jarosław Leon Iwaszkiewicz; Eleuter тахаллуси билан ҳам машҳур бўлган; 1894—1980) — поляк ёзувчиси, шоир ва драматург, таржимон. Польша ёзувчилари уюшмаси раиси (1959—1980). ҲАЛИ… Ҳали гуллар настарин порлоқ, Ҳали итлар тунлар акиллар. Ҳали олис-олисга, титроқ Сўзлар айтиб бир давоми…

Мақолалар мундарижаси