Ошиқ Баёний (1965-2005)

Турк бахшилик (ошиқлик) адабиётининг ёрқин намоёндаларидан бири Ошиқ Баёний (Aşık Beyani) 1938 йилда Туркияда туғилган. Ижод оламига 1965 йилда “Бабиалида сабоҳ” газетасида эълон қилинган “Дағлар” (“Тоғлар”) шеъри билан кириб келган. Ошиқ Баёний 19 август 2005 йилда автоҳалокатга учрайди ва оламдан кўз давоми…

Накамура Кусатао (1901-1983)

Накамура Сэйитиро (中村清一郎) (24 июль 1901 – 5 август 1983) – япон шоири. Адабий тахаллуси – Накамура Кусатао (草田男). * * * Қиш денгизи! Чағалайлар сузар бағрида Тўкилган хризантема япроқларидек. * * * Қабр тоши экан, Мен бўлсам, йўлкўрсаткич деб давоми…

Фудзивара Тэйка (1162-1241)

Фудзивара Тэйка (藤原定家, Фудзивара Садаиэ номи билан ҳам машҳур; 1162—1241) — япон шоири ва филолог. Фудзивара Тосинарининг ўғли. * * * Тўхтатолмам кўз ёшим — Чечакларга сочилган Камёб шабнам дурларин: Нега кетдинг умрбод мени ташлаб, севгилим? Сенсиз кулбамда эсар кузнинг давоми…

Дзякурэн (1139-1202)

Дзякурэн, Дзякурэн-хоси, Монах Дзякурэн (寂蓮, ҳақиқий исми 藤原定長 Фудзивара-но Саданага, 1139 — 1202) — Фудзивара сулоласидан бўлган япон аристократи, XII аср иккинчи ярминининг атоқли шоирларидан. * * * Яна далалар узра Бир-бирини чорлаган Ёввойи ғозлар саси Янграр чўзғин ва ҳазин. давоми…

Оно Комати (825-900)

Оно-но Комати (小野 小町, тахминан 825-900) — япон шоираси, Хэйан даврининг машҳур ижодкорларидан бири. 36 ўлмас шоирлардан бири. * * * Тушларимда Ҳар кун кўраман. Аммо ҳали бирон марта Учратмадим Уни ўнгимда… * * * Сўлди чечакларнинг Алвон ранглари… Умрим давоми…

Аривара Нарихира (825-880)

Аривара-но Нарихира (在原 業平, 825 — 9 июль 880) — атоқли япон шоири, рассом. * * * Агар сўраса одамлар: “Нима эди ўзи бу? Қимматбаҳо дурми, олмосми?” Жавоб беринг: “ Шабнам эди, Тонгда учиб кетди осмонга”. * * * Бир давоми…

Отомо Якамоти (716-785)

Отомо-но Якамоти (大伴家持) — япон шоири. Отомо-но Табитонинг ўғли. Яаон шеъриятининг йиғувчиларидан бири. «Манъёсю» антологиясининг тузувчиларидан. Антологияга унинг 46 нагаут ва 480 танкаси киритилган. * * * Оқшом чўкар экан, Дарвозани очиб қўйганча, Тушларимда шивирлаб шодмон “Ҳузурингга бораман” деган Маҳбубамни давоми…

Какиномото Хитомаро (VII-VIII асрлар)

Какиномото Хитомаро (柿本人麻呂, VII аср ўртаси – VIII аср бошида яшаган) — Япониянинг буюк шоирларидан бири. У — ўрта асрларнинг 36 нафар ўлмас шоирлари орасида биринчи ўринда туради. * * * Яшил либосларнинг товуши тинди. О, нечун айтмадим ширин сўзларим давоми…

Темур Давомат (1927)

Темур Давомат 1927 йили Шинжоннинг Турфон вилояти Тўқсун туманида туғилган.Унинг Унинг “Юрак нақшлари”, “Юрт муҳаббати”, “Ҳаёт машъали” каби китоблари дунёнинг турли тилларида чоп этилган. Унинг “Тиёншон шодлиги” “Ватанга муҳаббат”, “Давр илҳомлари”,”Ҳаёт машъали” каби шеърий китоблари уйғур тилида чоп этилган. “Жарангласин давоми…

Рўзи Қодирий

ДАЪВАТ Жаҳолатда қотиб ухлаб,Разолатда инграб, йиғлаб,Аросатда бағрин тиғлаб,Қайғуга ботган миллатим! Босқинчига қарам бўлиб,Юрак-бағри қонга тўлиб,Гул очолмай, бевақт сўлиб,Топталиб ётган миллатим! Хонумонин ётлар талаб,Ғанимлардан шафқат тилаб,Ўзин-ўзи хор-зор айлаб,Қадрин унутган миллатим! Чор-атрофингга боқсанг-чи,Тахтларга лаънат тақсанг-чи,Золимларга ўт ёқсанг-чи,Озодлик кутган миллатим! Курашда эркинг, роҳатинг,Ҳуқуқ, давоми…