Аждар Ўл (1958)

Машҳур озарбайжон шоири, носир, драматург ва таржимон Жабиев Аждар Файзулла ўғли (Əjdər Ol) 1958 йилда Ғозимаммад шаҳрида туғилган. 1979 йилда Ганжа давлат педагогика институтини тамомлаган. Мактабда ўқитувчи, “Ишиқ” (Hyp) нашриётида мусаҳҳиҳ, кичик муҳаррир, “Шур” нашриётида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Шеър, давоми…

Зираддин Қафарли (1955)

Зираддин Қафарли (Zirəddin Qafarlı) 1955 йилда Озарбайжоннинг Тўвиз туманида туғилган. Ўрта мактабни битиргандан кейин 1972—1973 йилларда ишчи бўлиб ишлаган, ҳарбий хизматдан сўнг 1983—1989 йилларда М. Горький номидаги Дунё адабиёти институтида ўқиган. “Ёзувчи” нашриётида (1989— 1993), Озарбайжон ТВда (1993—1997), Адабий тарғибот давоми…

Вали Хромчойли (1955)

Вали Хромчойли (Vəli Xramçaylı) 1955 йил 27 апрелда Сибирда туғилган. Асли Қазах туманининг Сихли қишлоғидан. Озарбайжон Давлат университетининг филология факультетини тугатган. 1985 йилдан “Озарбайжон табиати” журналида бўлим мудири, масъул котиб, директор ўринбосари бўлиб ишлаган. Ҳозирги вақтда “Ўчоқ” газетасининг Бош муҳаррири. давоми…

Асқар Расулов (1954)

Асқар Одилўғли Расулов (Əsgər Rəsulov) 1954 йилда Нахичеванда туғилган. 1976 йилда Озарбайжон Давлат университети Шарқшунослик факультетининг Турк тили ва адабиёти бўлимини битирган. 1980 йилда “Турк филологияси” кафедрасида илмий фаолиятини бошлаган. Ҳозирда филология фанлари доктори, профессор. 1976—1979 ва 1989— 1995 йилларда давоми…

Абдулло Бахтоний (1926)

Абдулло Бахтоний (عبدالله بختانی) Нанграҳор вилоятидаги Сурхруд (Қизил дарё) ёқасида жойлашган Бахтон қишлоғида 1926 йил дунёга келган. Шоир Бахтоний бошланғич маълумотни Нанграҳорда олгач, 1946 йили ана шу вилоятнинг маориф бўлимида котиб бўлиб ишлайди, бир йил кейин Нанграҳордаги паштў тили курсида давоми…

Қори Абдулло (1868-1943)

Афғон халқининг форс тилида ижод этган машҳур шоирларидан яна бири Қори Абдуллодир. У 1868 йили Кобулда туғилган. Отаси Ҳофиз Қутбиддин Қори Абдулло ёш бола вақтидаёқ вафот этиб кетган. Бўлажак шоир Қори Абдулло бошланғич маълумотни уйда олади ва ўша давр одатига давоми…

Шамсиддин Кокар (XVIII аср)

Шамсиддин Кокарнинг туғилган ва вафот этган йили ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Афғон олими С. Риштиннинг тахмин қилишича, Шамсиддин Кокар 1180 ҳижрий (1766 мелодий)дан кейин туғилган. Чунки 1814 йилда Сардор Муҳаммад Азимхон Кашмир ва Панжобда волий бўлганида, Шамсиддин Кокар 60 давоми…

Козимхон Шайдо (1727-1778)

Козимхон Шайдо 1727 йилда Хаттаклар набиласи яшайдиган Сарой туманидаги Афзалобод деган жойда туғилди. Унинг отаси Афзалхон Хаттак, машҳур тарихчи бўлиб (“Тарих-е мурассо” асарининг муаллифи), Хушҳолхон Хаттакнинг набираси эди. Козимхон Шайдонинг отаси вафот этгандан кейин, хаттаклар хонлиги акаси Асадуллахон қўлига ўтади. давоми…

Аҳмадшоҳ Дуроний (1721-1771)

Аҳмадшоҳ Дуроний (1721—1771) фақатгина афғон миллий давлатининг асосчиси бўлибгина қолмай (1747 йилда биринчи мартаба афғон миллий феодал давлати барпо этилади), XVIII аср афғон поэзиясининг давомчиси сифатида ўз она тили — паштў тилида лирик шеърлар яратган шоир ҳамдир. 1940 йилда Кобулда давоми…

Пирмуҳаммад Кокар (1708-1781)

Пирмуҳаммад Қандаҳор яқинида яшовчи Кокар қабиласидан бўлиб, тахминан 1708 мелодий (1120 ҳ.) йилда Жўб деган ерда туғилган. У Аҳмадшоҳ Дуронийнинг замондоши ва сарой шоири бўлган. Аҳмадшоҳнинг ўғли шаҳзода Сулаймонга устозлик ҳам қилган. Унинг 1780-1781 йилларгача яшагани бизга маълум. Чунки Пирмуҳаммад давоми…