Қалижон Бекхожин (1913-1990)

Қалижон Бекхожин (Жұмекен Сабырұлы Нәжімеденов) 1913 йил 15 декабрда Павлодар шаҳрида дунёга келган. 1938 йилда Абай номидаги Қозоғистон Давлат педагогика институтини тамомлаган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Қ.Бекхожин кўплаб лирик шеърлар, достонлар муаллифи. “Ўрмон қизи” (1939) достонида халқ орасидан чиққан истеъдодли давоми…

Қодир Мирзалиев (1935-2011)

Қодир Мирзалиев (Қадыр Ғинаятұлы Мырзалиев) Ўрол вилоятининг Жимпити шаҳарчасида туғилган. Қозоғистон Давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Унинг илк асарлари 1954 йилда эълон қилинган. 1966 йили унга “Хаёл армони” тўплами учун Қозоғистон Ёшлар мукофоти берилди. 1980 йили “Жеруйиқ” шеърлар китоби учун давоми…

Маммад Исмоил (1964)

Маммад Исмоил (Məmməd İsmayıl) 1964 йилда Озарбайжон Давлат университетини, 1975 йилда Москвада Олий Адабиёт курсини тамомлаган. 1998 йилда филология фанлари номзоди бўлган. Қазах туманлараро “Қалбият байроғи” газетасида мусаҳҳиҳ, Озарбайжон Телерадио қўмитасида муҳаррир, бўлим мудири, “Адабиёт ва инжасанъат” газетасида мухбир, “Озарбайжонфильм” давоми…

Султонмаҳмуд Тўрайғиров (1886-1920)

Қозоқ романчилигининг асосчиларидан бири, демократ шоир Султонмаҳмуд Тўрайғиров (Сұлтанмахмұт Торайғыров) Павлодар вилоятининг Баяновул туманида туғилган. Мадрасада таълим олган. 1913 йилдан бошлаб биринчи қозоқ журнали “Айқоп”да масъул котиб бўлиб ишлаган. Илк шеърлари, публицистик мақолалари ва очерклари ана шу журналда эълон қилинган. давоми…

Пабло Неруда (1904-1973)

Пабло Неруда (Pablo Neruda; тахаллуси; асл исм-шарифи Нефтали Рикардо Рейес Басуальто) (1904.12.7, Парраль ш. – 1973.23.9, Сантьяго) — Чили шоири, дипломат. Сантьяго университетида таълим олган. Чили Сенатининг аъзоси ва дипломат сифатида кўп мамлакатларда бўлган. «Ўлмайдиган одамнинг хатарли қадами» (1926) тўпламида давоми…

Турсунхон Абдураҳмонова (1921-2003)

Турсунхон Абдураҳмонова (Тұрсынхан Әбдірахманова) Семей вилоятининг Жарма туманига қарашли “Бўка” овулида туғилган. Меҳнат фаолияти 1941 йилдан бошланган. Уруш йилларида ўрта мактабда ўқитувчи, мактаб директори бўлиб ишлади. 1950-1954 йилларда “Қозоғистон аёллари” журналида бўлим мудири, 1954-1959 йилларда Қозоғистон Давлат университетида, 1959-1963 йилларда давоми…

Муқағали Мақатаев (1931-1976)

Муқағали Мақатаев (Мұқағали Сүлейменұлы Мақатаев) Олмаота вилояти Норинкўл туманидаги “Қорасоз” манзилида таваллуд топган. М.Мақатаев қисқа ижодий фаолияти даврида қозоқ шеъриятида инқилоб қилган новатор шоир саналади. У бадиий таржима соҳасида ҳам катта ишлар қилди. Жумладан, Дантенинг “Илоҳий комедия”сини, В. Шекспирнинг сонетларини, давоми…

Озод Яшар (1961)

Озод Илёс ўғли Фаражов (Fərəcov Azad İlyas oğlu) 1961 йилда туғилган. Илк шеъри 1998 йилда босилган. Асарлари Москва, Истанбул, Киевнинг нуфузли адабий журналларида чоп этилган. Дунё адабиётининг 150 дан зиёд ёзувчилар асарларини озарбайжон тилига таржима қилган. Шулар орасида Жалолиддин Румийнинг давоми…

Шокарим Худойбердиев (1858-1931)

Қозоқ адабиётининг йирик арбоби Шокарим Худойбердиев (Шәкәрім Құдайбердіұлы) Семипалатинск вилоятининг Чингизтов туманида туғилган. Етти ёшида етим қолиб, тоғаси Абай Қунанбоев оиласида тарбияланган. Мустақил равишда билим олиб, араб, форс, қадимги турк ва рус тилларини ўрганган. Унинг шеърлари фалсафий тимсоллар, гўзал ташбеҳларга давоми…

Ғафу Қайирбеков (1928-1994)

Ғафу Қайирбеков (Ғафу Қайырбеков) 1928 йил 15 августда ҳозирги Тўрғай вилоятининг Тўрғай шаҳрида дунёга келган. 1952 йилда Абай номидаги Қозоғистон Давлат педагогика институтини битирган. Илк шеъри 1948 йилда Тўрғай туман газетасида босилган. Биринчи шеърий тўплами “Тенгдош” 1954 йилда нашр қилинган. давоми…