Муҳаммад ал-Фойтурий (Судан)

Муҳаммад ал-Фойтурий – Судан шоири. АФРИКА ОВОЗИ Сербардош Африка,Дардли Африка!Эй, ўзга юрт худоларигаҚурбонликка берилган ҳаёт!Сув эмас, кон сингган,Тер сингган ерига,Тинкаси қуриган,Илиги сўрилган,Шўрлик Африка,У дамларинг сенга энди ёт.Бошланмоқда янги давр —Кулар озод ўлкалар.Улоқтириб қуллик занжирин,Тикланмоқда букик елкалар.Овозингни эшитяпман,Африка!Ғазаб билан тўлиб тошганОвозинг.УндаШамолларнинг давоми…

Бекир Сидқи Эрдўғон (1926-2014)

Бекир Сидқи Эрдўғон (Bekir Sıtkı Erdoğan) 1926 йили Туркиянинг Қаҳрамон вилоятида туғилган. Аввал ҳарбий мактабда, кейин Анқара университети Тил ва тарих факультетининг адабиёт бўлимини битирган. Турли ҳарбий мактабларда ўқитувчилик қилди. “Бир ёмғир бошланди” (1949), “Дўстлар даврасида” (1965) каби кўплаб шеърий давоми…

Ўқтой Рифат Хўрозжи (1914-1988)

Турк адиби Ўқтой Рифат Хўрозжи (Oktay Rifat Horozcu) Истанбулда туғилган. Анқара университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Нашриёт директори, кейинчалик Истанбул Давлат темир йўлларида адвокат бўлиб ишлаган. У бир қатор саҳна асарлари ва романлар муаллифидир. ҚАЛДИРҒОЧ Қалдирғочни эслатар менга Йўл бўйида турган давоми…

Фернандо Коста Андреде (Ангола)

Фернандо Коста Андреде – анголалик шоир ҚАЙТИШНИНГ ИККИНЧИ ҚЎШИҒИ Биз бир тузнинг зарраларимиз қон ҳам тер ҳам бизники эди бизникийди қайиқ ҳамда сўз ва ердаги умид илдизи … биз қуласак инграрди ёмгир силарди у изларимизни бизникийди бесубутлар ҳам ўқимиздан қулади давоми…

Айман Абу Шаар (1946)

Айман Абу Шаар (أيمن أبو الشعر) – суриялик араб шоири. 20 дан ортиқ китоби чоп этилган. * * * Бир зумгина қолсанг паришон, Ўзлигингдан жудо бўлгайсан. Ғафлат босса селда ногаҳон, Сув остида адо бўлгайсан. Ўзингни тут, мард бўл ва бардам, давоми…

Лунсайни Каба (Гвинея)

Лунсайни Каба – гвинеялик шоир ИРҚЧИЛИК ОЛАМИ Бу кўчалар,маҳалла,бу йўллар —сенга эмас. Бу олтинмеҳроб, маъбад,дарвоза —сенга эмас. Сенга эмасуйлар ҳам —бари хўжайинларники,хўжайинларники. Сенга-чи, сенга эса —фақат турма,фақат барак,фақат кон. Сенга эмаскуй садоси,бар ва рангинтун ҳавоси. Тунлар худдиқаро сендек,қароликданбўғилма лек. Бу давоми…

Гауссу Диавара (Мали)

Гауссу Диавара – малилик шоир НИГЕР ДАРЁСИГА Обиҳаёт дарёси, Нигер,кўҳна тарих аввалидурсан!Асрларнинг қаърига сингдисалтанатлар беному нишон.Аммо тўхтам билмайсан ҳанузбамисоли боқий умрсан,Қораларга ризқ бергувчисан,қораларнинг жонига дармон.Тннч, осуда оқардинг, Нигер,дориламон кунлар кечганда.Сенинг мовий кенглигинг, бағрингэлга она сутидай ҳалол.Жангчилардай отландинг доимВатанга ёв босиб давоми…

Асэфа Гэбрэ Мариам Тэсэмма (Эфиопия)

Асэфа Гэбрэ Мариам Тэсэмма – эфиопиялик шоир ЭФИОПИЯНИНГ МИЛЛИЙ ГИМНИ О Эфиопия, олға бос, олға,Социализм сари чиққансан йўлга! Гулла-яшна, замин, қучмоқда кўклам, Фарзандлар посбондек ичмоқда қасам! Эртага жанг бўлса яна ногаҳон,Сен учун ҳар бири бахш айлагай жон! Ҳамиша яхлит бўл давоми…

Ғулом Дастагир Панжширий

Ғулом Дастагир Панжширий – афғонистонлик шоир. КУРАШ ТАРОНАСИ Шер йигитлар элга ёр хизмат билан,Яшнагай мардум дили рағбат билан. Мард йигитлар тўлқини — мавжи замон,Ёвга қарши қўзғалур ғайрат билан, Қанча ҳушёр бўлса эл, юртдош улус,Дўст бўлурмиз шунча юрт, миллат билан. Халқ давоми…

Ридха Зили (Тунис)

Ридха Зили – тунислик шоир. 1943 йили туғилган. * * * Чақмоқ чаққанида агар ювош тортсангиз Вулқон портлашидан қучса ногаҳон даҳшат Тунги сокин уммон сизга ётдай туюлса Қалбингизга оқиб кирса вулқон лаваси Аччиқ севги шаробидан сархуш бўлсангиз Қушлар жону жаҳди давоми…