Дамасо Алонсо (1898-1990)

Дамасо Алонсо (Dámaso Alonso y Fernández de las Redondas) – таниқли испан адабиётшунос олими, шоир. Адабиёт тарихи бўйича кўплаб тадқиқотлар муаллифи. Жаҳон адабиётида “27-йиллар авлоди” деб ном олган шоирлар сирасига киради. ТАХАЙЮЛ Шунчалар толиқдим, шунча толиқдим, алангалар ҳатто кўринар сўник. давоми…

Миозотис (Мадагаскар)

Миозотис – Мадагаскар шоири. ОНАМ ҚАБРИДА Мотамзада кўнглим ўртар қайғуда,Бир лаҳза хаёлим алдайди мени.Волидам, гўё сен ширин уйқуда,Мангу уйқу олмиш бағрига сени. Маъюс табассуминг эслаб, онажон,Кўз ёшимга ювдим юзимни ўксиб.Қабрингни тарк этиб кетар оломонБаргизублар қолар тепангда ўсиб. Кутаман жарангдор қўшиғингни давоми…

Раду (Мадагаскар)

Раду – Мадагаскар шоири. МАНГУ АЙРИЛИҚ Видолашмоқ оғир марҳумлар билан,Юрагингни ўртар мотам лаҳзаси.Ундан аламлироқ экан аслида,Тирик айрилмоқнинг ғамли зарбаси. Шеърлар ҳам уларга ўхшайди бешак,Шабнам умри нима, ғариб бир безак.Ҳидин ким ҳам эслар, лекин азиз у,Чунки хотиротни уйғотар мангу. * * давоми…

Муҳаммад Азиз Лаҳбобий (Марокаш)

Муҳаммад Азиз Лаҳбобий – Марокашлик шоир ТИНГЛА, ЎҒЛИМ Ўғлим!Сен яшашинг керак.Бунинг-чун ўзгартмоқ керак дунёни.Бунинг-чун қора қозонниЮз йиллик қурумдан тозалагандай —Роса артмоқ керак дунёни. Ўғлим!Ҳаётингни бераман ўзим.Лекин тинч кунларни оласан қайдан?Сенга укалар ҳам топилар, қўзим,Лекин қардошликни, биродарликниОсуда қалбингга соласан қайдан? Сен давоми…

Бақтигул Чўтурова (1955)

Қирғизистон Республикаси маданият арбоби, Алиқул Усмонов номидаги адабий мукофот лауреати, шоира Бақтигул Чўтурова (Бактыгүл Чотурова) 1955 йил 29 сентябрда Жалолобод вилояти, Тўхтағул туманида туғилган. Қирғиз миллий университетининг филология факултетини тамомлаган. “Қизил от”, “Бўз тўрғай”, “Соғинч”, “Найман”, “Иссиқкўл суви” каби китоблари давоми…

Гулжамила Шокирова

БЕТАНИШИМ, БЕГОНАМ Бетанишим, бегонам, Ярқ этиб қараганинг… Чарх урган қалдирғочдай, Юракни яраладинг. Бетанишим, бегонам, Қайрилиб қараганинг… Хаёлим чил-чил синиб, Дилимни яраладинг. Бетанишим, бегонам, Суйдириб қараганинг… Кўзларинг қароғида Мен гулзор ораладим. Бетанишим, бегонам, Ярқ этиб қараганинг… Ўқ еган маролдайин, Ҳажрингда чала давоми…

Озода Бегимқулова (1950-1996)

Озода Бегимқулова (Азада Бегимкулова) 1950 йил 10 ноябрда Жалолобод шаҳрида туғилган. 1974 йили Бишкек кооператив техникумини, сўнг Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. Ўш вилоятининг Қорасув туманида пахтачиликка ихтисослашган комсомол қизлар бригадасини бошқарган. 1996 йили оғир касалликдан вафот этган. ШЕЪРИЯТ ШАЙДОЛАРИГА Тўлғаниб давоми…

Аҳмад Файз (1911-1984)

Файз, Аҳмад Файз (فیض احمد فیض – 1911.13.2, Сиёлкат — 1984.27.11) — Покистон шоири, танқидчи ва жамоат арбоби. Сиёлкат (1917—29) ва Лоҳур (1929-34) коллежларида таҳсил олган. 1972 йилдан Покистон санъати миллий кенгашининг раиси. «Пакистан таймс» («Pakistan», 1947—51; 1955—58), «Имроз» («Imros», давоми…

Йожеф Ратко (1936-1989)

Йожеф Ратко (József Ratkó) — 1936 йилда туғилган. «Ҳеч қўрқмай» (1966 йил), «Беқурол» (1968 йил), «Фақат нон ила» (1970 йил) каби шеърий китоблар муаллифи. ЁЗ НИҲОЯСИ Қайтмоққа шайланар ёзнинг кунлари, Реактив моторин ишга тушириб, Енгил учар-кетар кулранг самода, Сукунат чўкар давоми…

Дюла Ийеш (1902-1983)

Дюла Ийеш (Illyes Gyula) 1902 йилда туғилган машҳур венгер шоири, прозаик ва драматурги. Кўпгина илмий ишлар муаллифи. Кошут номидаги мукофот, биринчи даражали Давлат мукофоти билан бир неча марта тақдирланган. БАҲОР САБОҒИ Ана, яна! Яна бўртмоқда куртак! Дераза ортида тушар ўйинга давоми…