Аҳмад Озодгоҳ (Жазоир)

ЕТАР ЭНДИ! Бармоқлар, Ўқингиз Гитара сасин. Лаблар, Шивирлангиз: Умид яшасин. Етар энди тингламоқ Осмон шикоятини, Етар энди йиғламоқ Сўнган юлдузга, Етар энди ачинмоқ Сўхтаси совуқ Қишни эслатувчи Алдоқчи кузга. Етар энди кўз тикмоқ Олисдаги саробга. Ишонманг хотирани Сўндирувчи китобга. Керакмас давоми…

Марин Сореску (1936-1996)

Марин Сореску (Marin Sorescu) (19 февраль 1936, Булзешти ― 8 декабрь 1995, Бухарест) ― румин шоири ва драматург. ҚОЧИШ Бир куни иш столимдан тураман, Аста-секин кетаман сўзлардан, сизлардан, дунёдаги ҳамма нарсадан. Уфқ этагида бир тоғ кўраман, Қолмагунча бу тоғ ортимда, давоми…

Ион Карайон (1923-1986)

Йон Карайон, Стелиан Дьяконеску (Ion Caraion, Stelian Diaconescu, 24 май 1923, Пелич, Руминия — 21 июль 1986, Лозанна, Швейцария) — румин шоири, адабий танқидчи, таржимон. СЎЗ ВА НОН Сўздан нон яралмас, нон яралар кўзёшдан, Аммо сўзлар ила юлса бўлар оғиздан давоми…

Василе Николеску (1929-1990)

Василе Николеску (Vasile Nicolescu, 1 ноябрь 1929, Прахова – 31 май 1990, Бухарест) – румин шоири ва публицисти. АНТИФАШИСТ-ҚАҲРАМОНЛАРГА КИЧКИНА МАРСИЯ Ўлдирилган орзуни кўргандаги оғриқ, қуриган денгиз эҳтироси, синдирилган қанотлар, сўзи йўқ қўшиқлар, кесиб ташланган қўлни кўргандаги оғриқ. Қайталаган оғриқлардан, давоми…

Ана Бландиана (1942)

Ана Бландиана (Ana Blandiana, Otilia Valeria Coman, 25 март 1942, Тимишоара) — румин шоираси, публицист. Ана Бландиананинг илк шеърлари 1952 йилдан шеърлари матбуотда чоп этилган. 1975–1977 йилларда Бухарестдаги Тасвирий санъат институти кутубхонасида ишлаган. 1976 йилдан бошлаб шоира асарлари дунёнинг кўплаб давоми…

Ион Александру (1941-2000)

Ион Александру (Ioan Alexandru; born Ion Șandor, декабрь 25, 1941, Руминия – сентябрь 16, 2000, Бонн, Германия) – румин шоири ва сиёсатчи. УРУШНИНГ ТУГАШИ I Жон берарди уруш тангриси мен туғилган кун, Олатасир отишарди сўнгги фармонлар. Сояларига ўзларини осишарди замбараклар, давоми…

Мамед Сейидов (1925)

* * * Хазина?Ким буни қандай тушунар,Дилим хушнуд, турмушимдан йўқ гинам.Дўстлар менга чин юракдан ишонар,Шу ҳам менинг камёб, нодир хазинам. Бу хазина — кўкка учсам, қанотим,Гирдоблардан олиб чиқувчи қайиқ.Уни жой-жойига сарфлаш ниятим,Дўстликка хиёнат қилмайман, аниқ. Шукур Қурбонов таржимаси.

Ўрозгули Аннаев (1946)

ЁДГОРЛИК ЁНИДА… Бир она ёдгорлик пойига чўкди:    Интизор кўзлари намли, армонли,Дудоқлар титради, қуриб дармони,Қоматин гўёки заминга тўкди. Бутун-бор дунёси тош қотди оҳдай,Яна хотиралар тинчлик бермади.Мармар тошнинг совуқ юзи терлади, —Унсиз фарёдлари янграган чоғда. Ҳайкал — ёдгорликда унинг кўзлари… Фақат ёдгорликка давоми…

Омонтурди Жонмуродов

* * * Туғилдим шу заминда,Олдим ернинг чоғини.Менинг учун кенг очди —Кенгликлар қучоғини. Тоққа бориб, тоғ бўлдим,Курашларда суришдим.Ердан оёғим узмай,Осмон билан кўришдим. Қуш кўрдим кўк самода,Қанот ёзиб, қуш бўлдим.Булбул бўлдим, гул кўриб,Севилдим, сархуш бўлдим. Гулга бурканди даврим,Мен даврга эш бўлдим.Ёшим давоми…

Нозик Оннатиева

МЕН БИР ДАРАХТ… Мен бир дарахт,Бош шохим бор,Бош дунё, бош умидим,Томир ерда, қаддим менингОсмон сари чўзар бўй.Бу дарахтнинг йўлдоши — шеър,Қоним, юрак зарбимдир,Олис юлдуз, тубсиз дарёҚалбим мулки — илҳом, ўй. Яшил танам саҳарлардаАйланади оқ нурга.Шеър ўртар кеча-кундуз —Гўзалларнинг лайлоси.Шеър ва давоми…