Эдвард Стахура (1937-1979)

Эдвард Стахурани (Edward Stachura) замондошлари “Йўл одами” деб аташган. Шоир бутун Польшани ва дунёнинг ярмини кезиб чиққан. Шеърий матн устида, ифода услубида, феълларнинг замон категориясида кашфиётлар яратган. * * * Бизни тўртбурчак қафасга қамашди, қанотларимизни қирқишди, буюришди: муҳаббат ҳақида куйланг. давоми…

Анджей Бурса (1932-1957)

Анджей Бурса (Andrzej Bursa) – поляк шоири, ёзувчи ва журналист. Бор-йўғи 25 йил умр кўрган бўлса-да, ўз ижоди билан поляк адабиётида ёрқин из қолдирган. 1967 йили Польшада Анджей Бурса номидаги мукофот таъсис этилган. ҲАМЛЕТ Ярим тунда шамлар ўчган аснода Посбонлар давоми…

Мирон Бялошевский (1922-1983)

Мирон Бялошевский (Miron Białoszewski) – шоир ва драматург. Шоир товушларни ифода воситасига айлантирган, инсон юрагидан отилиб чиққан нидолар ва ҳайқириқларнинг, товушларнинг сувратини акслантирган. НАРСАЛАРНИНГ ЭВРИЛИШИ ҲАҚИДА Улар эврилурлар Яна эврилурлар, Бизни урар чақмоқ билан. Эпласанг ушлаб ол самовий вужудни, улардан давоми…

Анна Свиршинская (1909-1984)

Анна Свиршинская (Anna Świrszczyńska) – шоира, болалар ёзувчиси, таржимон. II Жаҳон урушида ҳамшира сифатида иштирок этган. Шеърлари ҳаётийлиги, жонли ва таъсирчанлиги билан ажралиб туради. “Унинг “эскича урф”даги жиддийлиги, ҳаётсевар ҳазили, ҳайрат ва ҳаяжонисиз поляк шеърияти ғариб ва нурсиз бўлиб қоларди” давоми…

Вислава Шимборская (1923-2012)

Вислава Шимборская (Wisława Szymborska) – атоқли поляк шоираси. ХХ аср жаҳон шеъриятига хос поэтик изланишлар, модернистик тамойиллар шоира ижодининг хос белгиси. У 1996 йили адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. КАССАНДРА УЧУН МОНОЛОГ Бу мен – Кассандра. Бу менинг шаҳрим, давоми…

Циприан Норвид (1821-1883)

Циприан Камил Норвид (Cyprian Kamil Norwid) ўз ижоди билан поляк адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган сиймо ҳисобланади. Ўта мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтган Норвид ижодий меросининг катта қисми йўқолиб кетган. Шоирнинг асарлари Варшава, Петербург, Париж, Лондонда нашр этилган тўпламларда сақланиб давоми…

Ғалим Жайлибой (1958)

Ғалим Жайлибой (Ғалым Жайлыбай) 1958 йил Қараганда вилояти, Жангаорқа туманида туғилган. Қозоғистон Менежмент, иқтисодиёт ва режалаштириш институтини тамомлаб, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг турли нашрларида муҳаррир, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари бўлиб ишлади. Шеърлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. ҚОП ОРҚАЛАБ давоми…

Иран Ғайиб (1947)

Иран Ғайиб — Иранбек Абитай ўғли Ўразбаев (Иран-Ғайып Әбітайулы) 1947 йил Қизилўрда вилояти Сирдарё туманида туғилган. Шоир, достоннавис. Политехника институтининг Тоғ-кон факультетини тамомлаган, Москвадаги Олий адабиёт курсларида ўқиган. «Қўрқитнинг қабри» китоби учун Қозоғистон Давлат мукофотига сазовор бўлган. САККИЗЛИКЛАР Аттанг-ай! Барин давоми…

Темирхон Мададбек (1945)

Темирхон Мададбек (Темірхан Медетбек) 1945 йил Жанубий Қозоғистоннинг Туркистон туманида туғилган. Шоир, таржимон, ношир, муҳаррир. «Жулдуз» адабий журналининг бош муҳаррири бўлган. Кўплаб шеърий тўпламлар, танқидий асарлар, тадқиқотлар муаллифи. Қозоғистон Давлат мукофоти лауреати (2000). ТУРКИСТОН БОЗОРИ Кун чиқмасдан янгратади соз, ўйин, давоми…

Иван Крилов (1769-1844)

Крилов Иван Андреевич [1769.2(13).2, Москва — 1844.9(21).11, Петербург] — рус ёзувчиси, масалчи. «Почта духов» (1789), «Зритель» (1792) журналларини нашр эттирган. 1786—88 йилларда пойтахт дворянларининг ахлоқий бузуқлигини фош этувчи комедия («Ғазабнок оила», «Тўполончилар», «Қизларга сабоқ ва б.), трагедия («Клеопатра», «Филомела»), комик давоми…