Меҳмон Бахтий (1940)

Меҳмон Бахтий 1940 йилнинг 25 мартида Тожикистонда, Ғарм (ҳозирги Рашт) туманининг Шул қишлоғида дунёга келган. 1963 йилда Тожикистон Давлат педагогика олий ўқув юртининг тарих-филология куллиётини битирган. 1973-1975 йилларда Москвадаги Адабиёт олий ўқув юртида таълим олган. У «Тожикфильм»да муҳаррир, бош муҳаррир давоми…

Банда — Домулло Имомиддин (XIX-XX аср)

* * * Кетгил зоҳид, икки олам ичра айш-ки бор мендан, Май мендан, кўза мендан, маҳфили васли ёр мендан. Кўзларимдан оққан ёшга тўлиб дашту  биёбонлар Дажла дарёсидек оқди, йиғлашга ихтиёр мендан. Пойингдан бир бўса олмоқ менинг олий орзуимдир, Йўлга тушдим давоми…

Мирзо Олимжон Ҳасрат (XIX-XX аср)

* * * Сенсиз гулни гулшанда хор билурмиз, Зикрингсиз тасбеҳни зуннор билурмиз. Кимки неъматингга шукр қилмаса Оёқдан бош қадар девор билурмиз. Зоҳидо,  сўйлама ишқу вафодан, Суратинг шунчаки инкор билурмиз. Заҳрин сочар бўлса йўқдир омонлиғ, Номардни  ҳамиша  мор билурмиз. Фалакдан дили  давоми…

Ғамгин — Мулло Муҳаммадшариф (XIX-XX аср)

* * * Бу кеча ғамга ботиб, куйдим интизорликдан, Бераҳм гулузор-ла  рўй берган жудоликдан. Аввалига дилдорим мени мафтун  айлади, Оқибатда сел  бўлди ашким шашқаторликдан. Умидсизлик домида эс-ҳушимни йўқотдим, Бошдан то оёқ куйдим ишқида адоликдан. Ўшал маҳвашни ўйлаб, мудом юрарман ғамгин, давоми…

Шариф Ҳисорий (XIX аср)

* * * Эй  дил, ишқда куймасанг, куйлашингдан не фойда? Ўзингни аҳли дард деб ўйлашингдан не фойда? Дилинг ичра худодан қўрқувдан ҳам асар  йўқ, Тун-кун намоз ўқи деб сўйлашингдан не фойда? Экинга нима наф бор, бевақт ёққан ёмғирдан, Ўлим келган давоми…

Парий — Мулло Ражаб (1804-1854)

* * * Нечун гулга дил берай, гуландомим бўлмаса, Мастликдан ханда қилай, маю жомим бўлмаса? Не учун бошим урай кимса очмас эшикка, Остонадан кирмасман дилоромим бўлмаса. Соқиси йўқ кўзага не учун майл қўйгум, Майхонани нетарман, гар жононим бўлмаса? Бошимга тупроқ давоми…

Иван Вазов (1850-1921)

Улуғ шоир, носир ва драматург Иван Вазов (1850-1921) Болгариянинг Болқон тоғи этагидаги Сопоте шаҳрида бой тижоратчи оиласида туғилган. Биринчи шеърини 16 ёшида ёзган эди. Матбуотда илк бора “Қарағай” деган шеъри эълон қилинганида 22 ёшда эди. Бу шеър дарҳол кенг ўқувчилар давоми…

Афанасий Фет (1820-1892)

Лирик шоир Афанасий Фет ўн тўққизинчи аср рус адабиётинингнинг сермаҳсул шоирларидан бири. Унинг ою юлдузлар, рус табиатининг гўзал кўринишлари бўлмиш ўрмонларга, дарёга, кўлларга бўлган ошуфталиги чексиз. Унинг шеърларини қунт ва синчковлик билан ўқиган китобхон буни тушуниб етади, албатта. * * давоми…

Раймон Кено (1903-1976)

XX аср жаҳон адабиётида ўзига хос, такрорланмас из қолдирган атоқли француз шоири, ёзувчи ва драматурги, киносценарист ва адабий тадқиқотчиси Раймон Кено 1903 йилда Франциянинг Сена дарёси этагидаги порт-шаҳар Гаврда туғилган. “Тўсқинлик”, “Одила”, “Қаҳратон қиш”, “Зази метрода” каби романлар, “Агар, агар давоми…

Вильо Каява (1909-1998)

Вильо Каяванинг ижодий йўли мураккаб босқичлардан иборат. Унинг дастлабки “Қурувчилар” (1935), “Бурилиш йиллари” (1937), “Хайр, сайёҳ қуш” (1938) каби шеърий тўпламларини ташкил этган шеърлар асосан гражданлик руҳи билан суғорилган. В.Каява иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий журналист сифатида фаолият кўрсатди. Уруш давоми…