Хожа Исмат Бухорий (1365-1436)

Хожа Фахриддин Исматилло бинни Масъуд Исмат Бухорий 15 асрнинг машҳур шоирларидан. Маълумотларга қараганда 1365 йилда туғилиб, 1436 йилда вафот этган. Асосан қасида, ғазал, маснавий ва рубоийлар ёзган. Амир Темур ўлимидан кейин Самарқанд тахтини эгаллаган Халил Султон (Темурнинг набираси, Мироншоҳнинг ўғли. давоми…

Бобо Афзал (XIII аср)

Бобо Афзал тахаллусли Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Ҳусайн Афзалиддин Кошоний машҳур форс-тожик шоири ва файласуфи бўлиб, баъзи ғазалларини истисно қилганда, асосан, рубоий ёзиш билан шуғулланган. Шоирдан 483 та рубоий етиб келган бўлиб, уларда ҳакимона мулоҳазалар сўфиёна мушоҳадалар билан омухта бўлиб давоми…

Герман Другенбрудт

Шоир ва, таржимон Герман Другенбрудт (Germain Droogenbroodt) Бельгиянинг Роллегем шаҳрида туғилган. 1987 йили Испанияга кўчиб ўтган. Унинг 11 та шеърий китоби немис, италян, испан, инглиз, француз тилларида чоп этилган. МАСДАРГА ҚАЙТИШ Тубсизликда тубни кашф этгил соатларни ўқи вақт гирдобида сукунатни давоми…

Марлени Меҳиа Жарамилло (1975)

Марлени Меҳиа Жарамилло (Marleny Mejía Jaramillo) 1975 йили Колумбиянинг Меделлин шаҳрида туғилган. Колумбия миллий университетининг тарих факультетини тамомлаган. Меделлин халқаро шеърият фестивалининг фаолларидан бири. *** Ёғдунинг назари Қатлиомни бошлаб юборар. Мавританлар пайғамбари айтганидай Соат тўхтаб қолар Судралиб-судралиб юрасиз сиз ҳам. давоми…

Сётецу

* * * То тонгача тинмайин Ёғиб чиқар тун бўйи, Неча-неча аждодлар Руҳларини шод айлаб Кўҳна қишлоққа ёмғир. * * * Узоқлардан келаётган Чирилдоқлар товуши Тобора сўниб борар, Қилт этмас, новдаларнинг Соясида мизғир ёз. * * * Қариб қолдим бутунлай, давоми…

Симаки Акихико

*** Гуллаётган ўтлоқлар аро Ўт — ўланли сўқмоқдан юриб Келдим олис буғдойзорга Ва дедим ўзимга ўзим ” Жим — житлик ! ” Ўрдак ғақиллади менга жавобан… *** Ярим кеча Қуюқлашган туманлар аро Сизар ёғдулар — Ва сирғалган ой шуъласида Гъира давоми…

Ёсано Кан

Бир кун Кўйлагин ечаркан, нозланди: “Қара, қаддимга боқ, қандай гўзал-а!” Тонгда, кетар чоғи, эслатиб қўйди: “Ёлғизликда ой ҳам, унутма, Йигирма кунга бормай, қарийди!” Душманим Узоқ-узоқларга кетди, душманим, Чирмаб ташлаб мени дарахтга. Суюклимни отга ўнгариб, Етти тойни олдига солиб Чала кетди давоми…

Хадзиме Сато

ҲАЁТ ЙЎЛИ Тик кетган узун йўлак, Чироқлар бедор. Кўримсиз эшиклар тизилмиш қатор. Йигирма иккинчи камерадир бу, Ўғрининг кўнглидек эшиги қора. Мен бунга ташланган бир жинояткор. Бир сотқин судьянинг ҳатто ҳукми бор! Ажалим эшикда, Кутиб туради. Эрталаб жаллодим олиб киради. У давоми…

Масаки Имамура

САФНИ ТУТИНГ, КИШИЛАР! Кураш чоғи келди бугун, Сафни тутинг, кишилар! Бу балодан халос этур – Юртни метин кишилар! Битсин Киси ҳукумати! Битсин барча сотқинлар! Кеча юртни қирғин этган, Бугун уни харид қилар! Олға босинг, ёр-биродар, Олға юринг, ўртоқлар. Ватанини жондан давоми…

Хироси Нуяма

Хироси Нуяма (тахаллуси Рюдзи Нисидзава) 1903 йили туғилган. Япон шоири ва ёзувчиси. ҚОР ЁНАДИ ЛОВУЛЛАБ… Деразада ўтираман Аста эгиб бош. Деразада дам олади Совқотган қуёш. Совуқ нурин ойнасига Сочиб, уялиб. Мен тураман чап елкам-ла Унга суялиб… Деразанинг чап ёнидан Қилсам давоми…