Эрнест Хемингуэй (1899-1961)

Эрнест Хемингуэй (Ernest Miller Hemingway) 1899 йили Иллинойс штатининг Оук-Парк шаҳрида туғилган. 1917 йилдан Канзас-Ситида журналист-репортёр сифатида иш бошлаган. 1-жаҳон уруши қатнашчиси (1914-18). Хемингуей 1928 йилгача Парижда, 1939-60 йилларда Кубада яшади. Дастлабки ҳикоялар китоби — «Бизнинг замонда» (1924). «Қуёш чиқади» давоми…

Эуженио Монтале (1896-1981)

Эуженио Монтале (Eugenio Montale; 1896-1981) — Италиянинг атоқли шоири, ёзувчиси, публицисти, адабиётшуноси, бир умрга сенатор қилиб сайланган давлат арбоби, Нобель мукофоти совриндори (1975). Биринчи жаҳон урушида қатнашган. 1925 йилда илк шеърий тўплами “Мураккаб балиқнинг суяклари” нашр этилган. Унда шоир замон давоми…

Никифорос Вреттакос (1912-1991)

Таниқли шоир Никифорос Вреттакос (Νικηφόρος Βρεττάκος) — ўртаҳол деҳқон оиласида туғилган. Маблағи бўлмагани учун Афина университетини тугатолмайди. Заводда ишлайди. Иккинчи жаҳон уруши пайтида қаршилик ҳаракатининг фаол иштирокчиси. Унинг бу пайтдаги сиёсий қарашлари «Қаҳрамонлик симфонияси», «33 кун» номланган шеърий тўпламларида акс давоми…

Одиссеас Элитис (1911-1996)

Нобель мукофоти соҳиби Одиссеас Элитис (Οδυσσέας Ελύτης) — афсонафий Крит оролидаги Ираклион шаҳрида туғилган. Юнон шеъриятида илк сюрреализм тарафдори сифатида тилга олинади. Дастлаб француз шеъриятида таъсирида бўлган шоир ижоди фашистларнинг Юнонистон тупроғига бостириб кириши оқибатида тубдан ўзгаради. Унинг шеърларида миллий давоми…

Михалис Ганас (1944)

Машҳур юнон шоири Михалис Ганас (Μιχάλης Γκανάς) 1944 йили Юнонистоннинг тоғли Феспротия ўлкасида туғилган. Ўн саккиз ёшидан Афинада яшайди. Китоб савдоси билан шуғулланади. Телевидениеда муҳаррир вазифасида ишлайди. Унинг қисқа шеърларидан иборат «Қора тошлар», «Шишали Яннина», «Баллада» номли шеърий тўпламлари ва давоми…

Костис Паламис (1859-1943)

Янги давр юнон шеъриятининг вакили ва Янги Афина мактаби асосчиси деб тан олинган Костис Паламис (Κωστής Παλαμάς) 1859 йилда туғилган. Унинг шеърларида эзгу-инсоний ва инқилобий руҳ ёрқин намоён бўлган. Шоирнинг илк шеърий тўплами: «Ватаним қўшиқлари» 1886 йили нашр этилган. Костис давоми…

Аристотелис Валаоритис (1824-1879)

Аристотелис Валаоритис (Αριστοτέλης Βαλαωρίτης) — XIX асрда яшаб ижод қилган атоқли юнон шоири. У 1824 йили Лефкас оролида туғилган. Шоир юнон шеъриятидаги Етти орол мактабининг энг ёрқин вакили ҳисобланади. У тирик чоғидаёқ миллат шоири деб аталган. Костис Паламас ёзганидек,Валаоритис ҳамиша давоми…

Ай Цин (1910-1996)

Таниқли шоир Ай Цин (艾青) (1910 — 1996) ХХ асрда Хитой шеъриятининг энг ёрқин намояндасидир. У 1929—1932 Францияда таълим олган. 1932 йилда ватанига қайтгач, Шанхайни бошқарган француз маъмурияти томонидан «бузғунчилик»да айланиб қамоққа ташланган. 1935 йилгача қамоқда сақланган ва илк шеърини давоми…

Роберто Фернандес Ретамар (1930)

Роберто Фернандес Ретамар (Roberto Fernández Retamar) 1930 йили Кубанинг пойтахти Гаванада туғилган. Гавана, Париж ва Лондон университетларида таҳсил олган, дастлаб Англиянинг Йель, кейинчалик Гавана университетларида муаллимлик қилган. Санъат ва меъморчилик йўналишида таълим олган бўлса-да, кейинчалик бадиий ижод ва адабиётшунослик билан давоми…

Иккю Содзюн (1394-1481)

Иккю Содзюн (一休 宗純, 1 февраль 1394 — 12 декабрь 1481) — япон шоири, рассом, хаттот, дзэн таълимотининг ёрқин намояндаси. У 1394 йилнинг 1 февралида Япониянинг қадимги пойтахти Киото шаҳри яқинидаги Сага манзилида дунёга келган. Иккю Содзюн ўз даврининг таниқли давоми…