Қулу Оқсас (1969)

Қулу Оқсас (Qulu Ağsəs) Озарбайжоннинг Оқтом вилоятида 1969 йилда туғилган. Сенсан ҳар ер”, “Нуқталар” номли шеър тўпламлари муаллифи. Замонавий модерн шеърият вакилларидан бири. Ёшлар адабий журнали “Улдуз”нинг Бош муҳаррири ўринбосари.

УРУШ ИНВАЛИДИ

Узди оёқларимни Ватан йўли,
Қайтдим минг тирилиб минг ўлиб…
Қайтдим камаримнинг юқорироғи билан,
Қайтдим
Инвалид аравасининг тойчоғи билан.
Икки боламнинг кўзлари ёшли.
Хотинимнинг боши тошли:
ҳар амримни маромига етказар.
Ҳам мени кездирар,
Ҳам ўзи… кезар…
Суфрамда ҳаром бор —
Тинмайман.
Икки оч болам бор —
Тинмайман.
Тинмайман
Гул оғзи очилганда ҳайратнинг:
“Ватанни қўридинг, бас, қани у ғайратинг?!”
Узди оёқларимни Ватан сарҳади,
Бу албатта менга “раҳмат”и.

* * *

Кўрсангки, қоронғилик чўкар олама,
Кўрсангки, шом бу чоғ…
Фикр айлама.
Қуш уйқуси бўлса-да бу ҳуфтон палла
Ha қадар имкон бор
Роҳатлан, ухла.
Ғафлатан бу тунга ҳашир солади:
Туғилади саҳар — Қуёш боласи.
Уни овутмоққа шошилар ҳамма,
Чоп-чоп билан келар яна оқшома.
Янгитдан зулумот босар дунёни…
Қани туққан Қуёш?
Боласи қани?
… Қаён боқсанг, кўзёш қоплар кўзингни,
Кўриб совқотасан…
Ёндир ўзингни…

* * *

Балки бу бир
қонундир,
ким билар?! —
Доим:
жасурлар севарлар,
қўрқоқдар севилар…
Нима тортар
юксакка,
нима тортар —
Одамни бўйнидан ип каби…
Қаердир
дунёнинг
аввали, охири?
Азонда
бир дўстни
кўмакка чақирдим…
Айт кўрамиз, на қиламиз,
На қиламиз, айт кўрамиз?
На ўламиз, на бўламиз,
На бўламиз, на ўламиз…

* * *

Ғалат қиламан десам:
Ҳамма айлайди ғалат…
Аллоҳ бизни халқ қилганми
Ёки айлаган лаънат?!
Қоч бу хоин уясидан,
Эри, йўқ бўл ҳавода.
Қўрқки, яна ердан чиқар.
Булутдан ёғар одам…
Бошингни тўс:
Ёшми ёғар ёки тош?!
Томирингда қон тўхтайди.
Кўзингдан томган алла не
Оёғингни синдирар…
Шу бор-йўғи….
Шугина холос…
Кеча сўнги…
Эрта саҳар…
Қўшилиб осмон қушларига
Устингда соат сайрар…

Миразиз Аъзам таржимаси

* * *

Севги мўл, дард ҳам беадо,
Дема — дунё қусури йўқ.
Тош ёғдирса кўкдан худо
Зарби тегар, таъсири йўқ.

Мен бир шайтон боланг, Тангрим,
Ўлик бер — тирик қайтарай.
Сен ундан бир зарра тушир,
Мен уни йирик қайтарай.

Умрим ошиб кетар балким
Тўқсон, юзингдан ҳам баланд.
Гоҳо ошиб кетгим келур
(Оёқларингга тўшалиб)
Сенинг ўзингдан ҳам баланд…

КЎНГЛИНГДА БИР ОРЗУ ЎЙЛА

Кўнглингда бир орзу ўйла,
Сўнг уни бўл икки пойга.
Севгидан қайтган кофирдир,
Келавер… ҳу ўша жойга.

Кўнглингда бир орзу ўйла,
Сўнгра бир оз қотир бошинг.
Томи тешилган шекилли,
Кўнглимга томар кўз ёшим.

Кўнглингда бир орзу ўйла,
Бу орзуда ён, севгилим.
Мен ЎЛИМГА кетар бўлдим,
Сен қол, яша! Жон севгилим.

— Айрилиққа чидармисан?
— Сўзни сўзга қўшадирман.
— Яна мени кутармисан?
— Ҳа, кутаман. ЎША ерда.

* * *

Гоҳо
онамдан пинҳон
бир савоб иш
қилмоқ истайман.
Йиғиб
барча тул аёлларни
эрга бермоқ истайман.
Ҳеч бўлмаса биттасини…
Шундай кишига берсамки,
Сўнгра
пушмонга солмаса на олганни
ва на ўзини.
Эҳтимол, ишонмассиз
бир лаҳза ҳам
эслай олмайман
раҳматли отамнинг
ҳеч вақт кўрмаганим юзини.

Русчадан Усмон Қўчқор таржимаси