Нажот Мамедов (1982)

Нажот Мамедов (Nicat Məmmədov) 1982 йила туғилган. Шоир, таржимон, филолог. Озарбайжонда Иосиф Бродский шеърияти ҳақидаги илк монографиянинг муаллифи. Озарбайжон шоирларининг асарларини рус тилига ўгирган. 2004 йилнинг “Энг яхши таржимони” мукофоти совриндори.

* * *

Ўйинқароқ болаларнинг
қўлларидан юлқиниб чиққан
варракларнинг қулаб
тушиши тайин.

* * *

Назму наср билан топталиб
сўқмоқларга айлантирилган
қалъанинг жин кўчаларига
бағишланар ушбу сатрлар.

* * *

Мангулик муддатга
ёлғиз кафолатдир
юлдузлар-ла
безанган осмон.

Русчадан Файзи Шоҳисмоил таржимаси.