Муҳаммад Фузулий (1498-1556)

Муҳаммад Сулаймон  Фузулий (Məhəmməd Füzuli) (1498 Карбало ш., Ироқ — 1556) — озарбайжон шоири ва мутафаккири. Озарбайжон, форс ва араб тилларида ижод қилган. Отаси Баёт кабиласидан бўлиб, 15-аср охирларида Озарбайжондан Бағдодга кўчиб борган. Бағдод мадрасаларида таҳсил олиб, ўзи ҳам мударрислик қилган. Узоқ вақт Бағдодда яшаган. Озарбайжон ҳукмдори шоҳ Исмоил 1 Сафавий ва Туркия султони Сулаймон 1 Қонуний шоирни моддий жиҳатдан бир оз таъминлаб турганлар. Лекин унинг турмуши кўп вақт қийинчиликда ва камбағалчиликда ўтган. Ироқнинг Бағдод, Ҳилла, Нажаф каби шаҳарларида бир қанча муддат яшаган Фузулий она шаҳри Карбалога қайтиб, шу ерда вабо касалидан вафот этган.
Фузулий бой адабий анъанага эга бўлган форсий ва туркий адабиётнинг Хоқоний Ширвоний, Мужрим Байлагани, Низомий Ганжавий, Саъдий Шерозий, Салмон Соважий, Ҳофиз Шерозий, Атоий, Лутфий, Алишер Навоий ижодини меҳр билан ўқиб-ўрганиб, уларнинг маҳорат сирларидан баҳраманд бўлган. Шоир ижодига, айниқса, Лутфий билан Навоий кучли таъсир кўрсатган.
Фузулий девон тузиб, уни «Муҳаббатнома», «Фарзанди дилбанд» деб таърифлаган. Шоир ишқий лирикасида инсоннинг маънавий олами, жўшқин ҳис-туйғулар туғёни, олижаноблик билан жаҳолат, очкўзлик ўртасидаги кураш, инсонга самимий, юксак муҳаббат билан боғлиқ ботиний кечинмалар акс эттирилган. Фузулий поэтик меросининг асосий қисмини ғазал ва қасидалар ташкил этади. Лутфийнинг (16-аср) ёзишича, ғазалиётда Фузулийнинг «Навоийга ўхшаш ғаройиб бир ёқимли йўли ва ажойиб бир услуби бор» бўлган. Шеърларида лирик қаҳрамоношиқнинг руҳий кечинмаларини, қалб сирларини бутун ички қарамақаршиликлари билан мумкин қадар теран тасвирлашга эришган. Бунда ошиқ ўз маҳбуби йўлида ҳар қандай азобуқубатларни енгувчи, комил инсон сифатида намоён бўлади.
Фузулий ижодининг чўққиси «Лайли ва Мажнун» достони (1536—37)дир. Асар лирик-эпик характерда бўлиб, Шарқда машҳур бўлган анъанавий сюжет ва образлар асосида яратилган ва туркийзабон халқлар ўртасида кенг тарқалган. Саъдийнинг «Гулистон» ва «Бўстон», Ҳофизнинг «Девон», Абдураҳмон Жомийнинг «Баҳористон», Навоийнинг «Чор девон» китоблари қаторида, Фузулий асарлари ҳам мадрасаларнинг ўқув дастурига киритилган. Фузулийнинг «Матлаъ ул-эътиқод» фалсафий рисоласи, «Ҳадиқат ус-суадо», («Бахтиёрлар боғи»), «Суҳбат ул-асмор» («Мевалар мунозараси»), «Шикоятнома», «Бангу бода» («Банг ва бода»), «Анисул-қалб», («Қалб дўсти») «Етти жом» ёки «Соқийнома», «Ринду Зоҳид», «Сиҳҳат ва Мараз» («Соғлик ва беморлик») каби назмий-насрий, фалсафий-дидактик асарлари озарбайжон адабиётининг энг нодир дурдоналари ҳисобланади. Бадиий юксак асарлари билан озарбайжон адабиётини янги босқичга кўтарган Фузулий шеърларининг асосий мавзуси ҳам, ҳаракатлантирувчи кучи ҳам, бу шеърларни ичдан нурлантириб турган қувват манбаи ҳам ишқ. Мутасаввиф шоир сифатида илоҳий муҳаббатни улуғлаган, дунёга берилишни қоралаган. Инсонни камолотга олиб борадиган фазилатларни тараннум этиб, уни тубанлаштирадиган иллатларни танқид қилган.
Фузулий ўзидан кейинги барча туркийзабон шоирлар, жумладан, ўзбек шоирларига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Фузулий таъсирида, унга эргашиб шеърлар битиш, шоир ғазалларига назира-татаббуълар ёзиш, мухаммаслар боғлаш деярли барча шоирлар ижодида учрайди. Фузулийнинг озарбайжонча девони ўзбек халқи орасида 18—19-асрлардаёқ кенг тарқалган ва бир неча бор ўзбек тилида нашр қилинган. Ғазал, мураббаъ ва мухаммаслари куйга солиниб, асрлар давомида хонандалар томонидан куйланиб келмокда («Шифойи васл қадрин ҳажр ила бемор ўландан сўр…» ва б.). Атоқли озарбайжон бастакори Узайр Ҳожибеков 1908 йил «Лайли ва Мажнун» достони асосида биринчи озарбайжон операсини яратган. 1958—61 йилларда Ҳамид Арасли таҳририда Фузулий асарларининг тўла илмий-танқидий нашри яратилди. Девонининг 1581 йил кўчирилган нусхаларидан бири Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади.

* * *

Коргар душмаз хаданги таънаи душман манго.
Касрати пайконинг этмишдур дамирдан тан манго.

Эй, манам санги маломатданким, олиб чеврами,
Ўлди занжири жунун бир қалъайи оҳан манго.

Анданам расвоки, селоби сиришким чок эдар,
Захми тиғинг кони кийдирдикча пироҳан манго.

Дам-бадам шамъи жамолингдан мунаввар ўлмаса,
Эй кўзим нури, керакмаз дийдаи равшан манго.

Ҳеч масканда қарорим йўқдурур ул завқдан –
Ким, қачон хоки сари кўйинг ўла маскан манго.

Бошда бир сарви суманбар васлининг савдоси вор,
Суд қилмаз боғбон наззораи гулшан манго.

Эй Фузулий, ўдлара ёнсун бисоти салтанат!
Якдур ундан, Ҳақ билур гўшаи гулхан манго.

* * *

Манимтак ҳеч ким зору паришон ўлмасин, Ё Рабб,
Асири дарди ишқу доғи ҳижрон ўлмасин, Ё Рабб!

Дамодам жаврлардур чекдигим бераҳм бутлардан,
Бу кофирлар асири мусулмон ўлмасин, Ё Рабб!

Чихормоқ этсалар тандан чекиб пайконин ул сарвинг
Чихон ўлсун дили мажруҳ, пайкон ўлмасун, Ё Рабб!

Жафою жавр ила мўътодам, онларсиз н-ўлур ҳолим?
Жафосина ҳаду жаврина поён ўлмасин, Ё Рабб!

Деманким, адли йўқ ё зулмичўх ҳар хол ила ўлса,
Кўнгил тахтина андан ғайри султон ўлмасин, Ё Рабб!

Фузулий бўлди ганжи офият майхона кунжида,
Муборак мулкдур ул мулк, вайрон ўлмасин, Ё Рабб!

* * *

Жон чиқар тандан кўнгил зирки лаби ёр айлагач,
Тан бўлур жон янгладан ул лафзи такрор айлагач.

Қилма, эй афғон, кўзин бедор, масти хоб экан,
Ўлмая бир фитна пайдо ўла, бедор айлагач.

Суҳбатимдан ор эдиб, эй гул, мани тарк этмаким,
Гул ўлур афсурда тарки суҳбати хор айлагач.

Ворими фикри даҳонинг-ла йўқ этдимким, қазо,
Бўйла амир этмиш манга йўқдан мани вор айлагач.

Арзи руҳсор эт букун, эй маҳ, ким ўлсун кўкда кун,
Ўйлаким анжум ўлур, кун арзи руҳсор айлагач.

Ҳар забон бир тиғдур, гўё Зулайҳо қатлина,
Юсуфи олмоқда ақли ишқ бозор айлагач.

Нолаи зорим, Фузулий, хуш келур ул гулруҳа,
Очилур гул кўнгли булбул нолаи зор айлагач.

* * *

Лабларингтак лаълу лафзингтак дури шаҳвор йўх,
Лаълу гавҳар чўк, лабингтак лаъли гавҳарбор йўх.

Сандан этмам дод: “Жавринг вор, лутфинг йўх” деюб,
Масти завқи шавқингам, бирдур ёнимда вор йўх.

Кима изҳор айлайим билмам бу пинҳон дардими,
Вор юз минг дарди пинҳон, қудрати изҳор йўх.

Халқи мадҳуш айламиш хоби шаби тули амал,
Субҳ тақиқи аломотина бир бедор йўх.

Сурати зебо санамлар йўқ деман бутхонада,
Вор чўқ, аммо санга бенгзар бути хунхор йўх.

Эй Фузулий, саҳлдур ҳар ғамки, ғамхори ўла,
Ғам будурким, манда минг ғам вор, бир ғамхор йўх.

* * *

Қабрим тошинаким, ғам ўдиндан забонадур,
Таън ўқин отмаким, хатари чўқ нишонадур.

Айлар қадаҳ замона ғамин дафъ ғолибо,
Даври қадаҳ мухолифи даври замонадур.

Қолдирди ашк дун мани ул остонадан –
Ким, мақсадим маним дахи ул остонадур.

Воиз сўзина тутма қулоқ, ғофил ўлмаким,
Ғафлат юқусининг сабаби ул фасонадур.

Назр этмишам фироқингаким, йўқ ниҳояти,
Нақди сиришкимики, туганмаз хазонадур.

Жон вермайимми ғурбата ким бийми таънадан,
Ёди ватан фиғонима сансиз баҳонадур.

Эй дил, хазар қил, оташи оҳинг-ла ёнмасин
Жисмимки, дард қушларина ошёнадур.

Мандан, Фузулий, истама ашъори мадҳу замм,
Ман ошиқам, ҳамиша сўзим ошиқонадур.

* * *

Шифойи васл қадрин ҳажр ила бемор ўландан сўр,
Зулоли завқ шавқин ташнаи дийдор ўландан сўр.

Лабинг сиррин келиб гуфтора мандан ўзгадан сўрма,
Бу пинхон нуқтани бир воқифи асрор ўландан сўр.

Кўзи ёшлуларинг ҳолин на билсун мардуми ғофил,
Кавокиб сайрини шаб то саҳар бедор ўландан сўр.

Хабарсиз ўлма фаттон кўзларинг жаврин чеканлардан
Хабарсиз мастл    ар бедодини ҳушёр ўландан сўр.

Ҳамингдан шамътак ёндим, сабодан сўрма аҳволим,
Бу аҳволи шаби ҳижрон маним-ла ёр ўландан сўр.

Хароби жоми ишқам, наригиси мастинг билур ҳолим
Харобат аҳлининг аҳволини хуммор ўландан сўр.

Муҳаббат лаззатиндан бехабардур зоҳиди ғофил,
Фузулий, ишқ завқин завқи ишқи вор ўландан сўр.

* * *

Азал котиблари ушшоқ бахтин қора ёзмишлар,
Бу мазмун ила хатт ул сафҳаи рухсора ёзмишлар.

Ҳавоси хоки пойинг шарҳини таҳқиқ эдуб мардум.
Ғубори-ла баёзи дийдаи хунбора ёзмишлар.

Гулистони сари қўйинг китобин боб-боб, эй гул,
Хати райҳон ила жадвал чекиб, гулзора ёзмишлар.

Икки сатр айлаюб ул ики майгун лаъллар васфин,
Кўранлар ҳар бирин бир чашми гавҳар бора ёзмишлар.

Кириб бутхоная қилсанг такаллум жон бўлур шаксиз,
Мусаввирлар на суратким дару девора ёзмишлар.

Муҳаррирлар ёзандаи ҳар кима оламда бир рўзи,
Манга ҳар кун дили садпорадан бир пора ёзмишлар.

Ёзанда Вомиқу Фарҳоду Мажнун васфин аҳли дард
Фузулий одини, кўрдим, сари туммора ёзмишлар.

* * *

Эй фироқи лаби жонон, жигарим хун этдинг,
Чеҳраи зардими хуноб яла гулгун этдинг.

Жигарим қонини кўз ёшина тўкдинг, эй дил,
Вора-вора ани қулзум, буни Жайҳун этдинг.

Неча ҳусн ила сани Лайлия нисбат қилайим,
Билмаюб қадрими, тарки мани Мажнун этдинг.

Аҳд қилдимки, жафо кесмаясан ошиқдан,
Ошиқи ваъдайи эҳсон ила мамнун этдинг.

Журъа-журъа май ичиб, зеби жамол орттирдинг,
Зарра-зарра кўзиминг нурини афзун этдинг.

Эй Фузулий, оқидиб сели сиришк оғлаяли,
Ишқ аҳлина фиғон этмаги қонун этдинг.

* * *

Панбаи доғи жунун ичра ниҳондур баданим,
Дири ўлдиқча либосим будур, ўлсам кафаним.

Жони жонон диламиш, вермамак ўлмаз, эй дил!
На низоъ айлаялим, ул на санингдур, на маним.

Тош дилар оҳим ўқи шаҳди лабинг шавқиндан,
Н-ўла занбур эвина бенгзаса байтул-хазаним.

Тавқи занжири жунун доираи давлатдур,
На равоқим, мани андан чиқара заъф таним.

Ишқ саргаштасиям, сели сиришк ичра ерим
Бир хубобамки, ҳаводан дўлудур пираҳаним.

Булбули ғамзадаям, боғу баҳорим сансан,
Даҳану қадду руҳинг ғунчаю сарву суманим.

Эдаман тарк, Фузулий, сари кўйин ёринг
Ватанимдур, ватанимдир, ватанимдур, ватаним.

* * *

Ақл ёр ўлсайди, тарки ишқи ёр этмазмидим?
Ихтиёр ўлсайди, роҳат ихтиёр этмазмидим?

Лаҳза-лаҳза суратинг кўрсайдим, ул ширин лабинг,
Сан киби эй Бесутун, ман ҳам қарор этмазмидим?

Неша маҳрам айладинг шамъи, мани маҳрум эдиб,
Ман санинг базмингда жон нақдин нисор этмазмидим?

Дардими оламда пинҳон тутдиғим ночордур,
Ўғросайдим, бир табиба ошкор этмазмидим?

Ёр ила ағёри ҳамдан кўрмага ўлсайди сабр,
Тарки ғурбат айлаюб, азми диёр этмазмидим?

Воизинг базмин маним расволиғимдан қил қиёс,
Анда сидқ ўлсайди, ман тақво шиор этмазмидим?

Ул гули хандони кўрмак мумкин ўлсайди манга
Сантак, эй булбул, гулистона гулзор этмазмидим?

Эй Фузулий, доғи ҳижрон ила ёнмиш кўнглими,
Лолазор очсайди, сайри лолазор этмазмидим?

* * *

Кўр, сиришким шаби ҳижрон, демаким, қондур бу,
Зарра-зарра шарари оташи ҳижрондур бу.

Сонмангиз қонли дугун,  сийна дилиб, бош чекмиш,
Шўълаи оташи оҳи дили сўзондур бу.

Кесма уммид, кўнгил, бошина чиркинмакдан
Ўла ногаҳ, душа фусат ала, даврондур бу.

Дам-бадам жоними, эй дарду бало инжитманг!
Лутф эдинг бир-икки дамким, сиза меҳмондур бу.

На ёқурсан ўқин, эй оташи дил, васл куни
Биза ҳижрон кечаси шамъи шабистондур бу.

Кўнгил истар ола бир бў сари зулфингдан, лек
Вермадан жон, дилар олмоқ, сонур осондур бу.

Дун демишсанки: Фузулий манга қурбон ўлсун!
Санга қурбон ўлайим яна на эҳсондур бу.

Агар чиқсайди дардинг жисмдан, дердимки, жондур бу,
На ҳожат дардинги якдур демак жондан, аёндур бу.

Дамодам хўблар дарди-ла ортар лаззати ишқинг
Ёмондур буки, тахқиқ эмадан дерлар: Ёмондур бу!

Хаданги соясинда хуш кечур авқотинги, эй дил –
Ки, гулзори ҳаётинг зийнати сарви равондир бу.

Тутушдим оташи дилдан, жигар қони-ла ғарқ ўлдим,
Агарчи бир шарора ўддур ул, бир қатра қондур бу.

Жаҳона қаддинг ила кокиллингдан фитналар душмиш,
Қиймат ибтидоси, фитнаи охир замондур бу.

Дедилар бехабарлар боғи жаннат кўйингга бенгзар,
Хабар верди манга андан келан одам – ёлондур бу.

Фузулий, қилди фарёду фиғоним тийра гардунни
Ҳануз ул моҳ сўрмазким – на фарёду фиғондур бу?!

* * *

Яна ул моҳ маним олди қарорим бу кеча,
Чиқажакдур фалака нолаи зорим бу кеча.

Шамъваш маҳрами базм айлади ул моҳ мани,
Ёнажакдур яна ишқ ўдина ворим бу кеча.

Ҳам висоли урур ўд жонима, ҳам ҳижрони,
Бир ажаб шамъи-ла душди сари корим бу кеча.

На тутундурки, чиқар чарха, дили зора, магар,
Ҳажр доғини урур лолаузорим бу кеча.

Субҳа солди бу кеча шамъ киби қатлима ҳажр,
Ўлаким, субҳ галинча кела ёрим бу кеча.

Пора-пора жигарим итларина назр ўлсун,
Ул сари кўя агар душса гузорим бу кеча.

Вор эди субҳ висолина, Фузулий, уммид,
Чиқмаса ҳасрати-ла жони фигорим бу кеча.

Мирзо Кенжабек таржималари