Улав Хауге (1908-1994)

Норвегиянинг ҳозирги замон етакчи шоирларидан бири Улав Хауге Улвик деган қасабада 1908 йилда туғилган. Касби боғбонлик бўлиб, бутун умрини отаси бунёдга келтирган боғни парвариш қилиш билан ўтказган. Боғбонлик, миришкорликни қўймаган ҳолда шеър санъатини ҳам эгаллаган. Улав Хауге “Кул ичидаги учқунлар” давоми…

Ҳэнрик Ибсен (1828-1906)

Ҳэнрик Ибсен (Henrik Johan Ibsen; 1828.20.3, Шиен — 1906.23.5, Кристиания) — норвег драматурги. Бергендаги биринчи миллий норвег театрига (1852—57), Кристианиядаги норвег театрига (1857—62) раҳбарлик қилган. Илк шеърлари ва «Катлина» (1850) драмаси Европадаги 1848 йил инқилоби таъсирида яратилган. Рим, Дрезден, Мюнхенда давоми…

Ҳэнрик Арнолд Вергеланн (1808-1845)

Ҳэнрик Арнолд Вергеланн (Henrik Arnold Wergeland) – норвег шоири, ёзувчи. Радикал-демократик қарашларни олға сурган, деҳқон демократиясини ёқлаган. “Жамоа учун”, “Ишчи синфи учун” журналларида муҳаррирлик қилган. “Яратувчи, инсон ва Масиҳ” достони билан эл оғзига тушган. Ҳ.А.Вергеланн ижоди норвег маданияти тарихида ёрқин давоми…

Йохан Себастьян Вельхавен (1807-1873)

Йохан Себастьян Вельхавен (Johann Sebastian Welhaven; 22 декабрь 1807 — 21 октябрь 1873) — норвег шоири, адабий тарихчи. Норвегиялик шоир ўз даври маънавий ҳаётидаги қусурларни танқид остига олган ҳажвий сонетлари, инсон руҳияти акс этган лирикаси билан маълум ва машҳур. У, давоми…

Бьёрнстерне Бьёрнсон (1832-1910)

Бьёрнстерне Бьёрнсон (Bjørnstjerne Bjørnson) – шоир, реалист ёзувчи, драматург, журналист. Унинг “Синневе Сульбаккен” (1857), “Қувноқ йигит” (1860) қиссалари катта эътибор қозонган. ХIХ асрнинг 70-йилларида Бьёрнсоннинг “Синиш”, “Муҳаррир” драмалари Ҳ.Ибсен драмалари билан бир қаторда, Норвегияда реалистик ижтимоий драмани вужудга келтирган. Бьёрнсон давоми…

Нурдал Григ (1902-1943)

Нурдал Григ (Nordahl Grieg) — Норвегия шоири. Унинг исми норвегияликлар учун ҳилпираб турган байроқ эди. У бор-йўғи қирқ икки йил яшади-ю, лекин ажойиб шеърий мерос қолдирди. 1943 йил 3 декабрда Берлин бомбардимон қилинганда кўплар қатори Нурдал Григ ҳам ҳалок бўлди. давоми…

Турбьёрн Эгнер (1912-1990)

Турбьёрн Эгнер (Thorbjørn Egner, 12 декабрь 1912 — 24 декабрь 1990, Осло) — норвег ёзувчиси ва драматург. Асосан болалар учун асарлар ёзган. СИЧҚОНБИБИ АЛЛАСИ Эрка сичқончам, алла, Кўзи чўлпончам, алла. Парвонагинам, алла, Ҳамма ухлар бу палла. Ширин туш кўрар ари, давоми…

Ингер Ҳагеруп (1905-1985)

Ингер Ҳагеруп (Inger Hagerup; 14 апрель 1905, Берген — 6 февраль 1985, Фредрикстад) — норвег шоираси, адиба, драматург. ДУГОНАЖОН КАРАФША (ПЕТРУШКА) Дугонажон карафша, Сочларингни ўрасан. Ям-яшилсан қишу ёз, Ялангоёқ юрасан. Дугонажон карафша, Кимга кўнгил ёрасан? Наҳот бугун базмга Ялангоёқ борасан? давоми…


Мақолалар мундарижаси