Марк Брает (1925-2003)

Марк Брает (Mark Braet; 7 июль 1925, Ньивпорт, Бельгия — 6 февраль 2003, Брюгге, Бельгия) — бельгиялик шоир. Нидерланд тилида ижод қилган шоирнинг шеърлари Бельгия замонавий шеъриятига эркинлик шабадаларини олиб кирган. Марк Братнинг “Бўрон онида ўн саккиз қадам” (1950), “Берилган давоми…

Арнолд Саувен (1857-1938)

Арнолд Саувен (Arnold Sauwen) — фламанд шоири. Нидерланд тилида ижод қилган. Импрессионизмнинг кейинги шоирлари қаторида бўлган. Бу авлод шоирлари (Саувен, Лангендонк, Карел ван де Вустейне) шаҳар шовқинидан узоқда ҳаловат ва ҳузур топган. Саувеннинг энг яхши шеърлари Лимбург вилоятининг табиатидан завқланиб давоми…

Албрехт Роденбах (1856-1880)

Албрехт Роденбах (Albrecht Rodenbach, 27 октябрь 1856, Руселаре, Бельгия — 23 июнь 1880, Руселаре, Бельгия) — фламанд шоири, ёзувчи, фламанд адабиётини тирилтириш ҳаракати асосчиси. Нидерланд тилида ижод қилган. Диний семинарияда ўқиётган кезлари ўша ерда дарс берган Гвидо Гезелленинг таъсири кучли давоми…

Гвидо Гезелле (1830-1899)

Гвидо Гезелле (Guido Gezelle; 1 май 1830, Брюгге, Бельгия — 27 ноябрь 1899, Брюгге) — фламанд шоири, филолог, фольклоршунос, Фламанд Қироллик тил ва адабиёт академияси аъзоси. Шаҳар боғбони ва деҳқон аёл оиласида туғилган. Ўн бешта тилни билган ва қадимги герман давоми…

Геррит Каувенар (1923-2014)

Геррит Каувенар (Gerrit Kouwenaar) шоир сифатидагина эмас, адиб ва Бертольд Брехт драмаларининг таржимони сифатида ҳам танилган. 1941 йилда “Баҳор тонги” номли шеърий тўплами билан адабиётга кириб келди. 1940-50 йилларда нидерланд шеъриятида “эксперименталистлар” деб аталган оқим асосчиси бўлиб ном қозонди. Унинг давоми…

Ян Ҳендрик Леопольд (1865-1925)

Ян Ҳендрик Леопольд (Jan Hendrik Leopold) – Нидерланд шеъриятида символизмнинг етакчи намояндаси ҳисобланади. У шеърий шакллар соҳасида тинимсиз тажрибалар қилди, нидерланд шеъриятига биринчи бўлиб антик шеър услубларни ва шарқона мавзуларни олиб кирди. Леопольд ижоди XX аср биринчи чорагида нидерланд шоирларининг давоми…

Ҳерман Гортер (1864-1927)

Ҳерман Гортер (Herman Gorter) — шоир, мунаққид, сиёсий арбоб. Амстердам университетида филология йўналишида таҳсил олган. Бир муддат ўқитувчилик билан машғул бўлган; 1895 йилдан эътиборан сиёсий арбоб сифатида фаолият юритган.1907 йилда сўл қанот социал-демократларнинг “Трибуна” газетасига асос солган.1909 йилдан эса Нидерландия давоми…

Виллем Клос (1859-1938)

Виллем Клос (Willem Johannes Theodorus Kloos) — нидерланд шоири, носир, адабий танқидчи. Амстердам университетида филология бўйича таҳсил олган.“Янги етакчи” журнали (1885) асосчиларидан бири. ХIX асрнинг 80-йиллари сўнгида Клос нидерланд адабиётининг етакчи шоири сифатида тан олинган. Клос кўп жиҳатдан Шелли ва давоми…

Виллем Билдердейк (1756-1831)

Шоир ва олим Билдердейк (Willem Bilderdijk) ёшлик йилларини кўҳна ва замонавий тилларни, математика, фалакиёт, ер ҳақидаги фанлар ва ҳарбий илмларни ўрганишга сарфлади. Лейден университетини тамомлаб, 1782 йилда Гаагада адвокат бўлиб ишлайди. 1792 йилда янги ҳукмдорларга содиқ бўлишга онт ичмагандан кейин, давоми…

Ян Янсон Стартер (1593-1626)

Ян Янсон Стартер (Jan Jansz. Starter) — нидерланд шоири. 1614 йили Лейварденда китоб савдоси билан шуғулланган. Маҳаллий нотиқлар мактабини ташкил қилгани учун католик динидан ажралиб чиққан калвинчи насроний руҳонийлари унга қаттиқ ҳужум қилдилар. 1620 йилда оиласи билан Францияга кўчиб кетишга давоми…

Мақолалар мундарижаси