Нажотий Закариё (1928-1988)

Нажотий Закариё (Necati Zekeriya) 1928 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. Югославия педагогика университетини битирган. Йован Змай мукофотои лауреати.

“Бизнинг кўча болалари” (1968), “Гўзал недир, хунук недир” (1970), “Ўрхон” (1973) номли китоблари чоп этилган.

ШОИР

Ёлғизлик ўлдирмоқ истади шоирни
шоир ёлғизликка яшашни ўргатди

тузумлар ўлдирмоқ истади шоирни
шоир тузумларга яшашни ўргатди

дўстлари ўлдирмоқ истади шоирни
шоир дўстларига яшашни ўргатди

душманлар ўлдирмоқ истади шоирни
шоир душманларга яшашни ўргатди

шоирни ҳеч нарса ўлдира олмади
уни ўлдиражак фақат ўз шеърлари.

Туркчадан Тоҳир Қаҳҳор таржимаси