Фахри Али (1948)

Фахри Али (Fahri Ali) 1948 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. “Бирлик” газетасидан ишлаган. “Севинч” ва “Ғунча” болалар журналларини чиқарган. “Манқал” (1984), “Тақа” (1984) китоблари чоп этилган.

ЗАМОН-ЗАМОН

Кимдир замон-замон инсонни ўқ қилар
Кимдир замон-замон инсонни йўқ қилар

Кимдир замон-замон инсонни бор қилар
Кимдир замон-замон замонни дор қилар


ҲЕЧАМ

Йиллардир аҳволи ўша ўшадир
Ўша эски гапга ямоқ қўшадир
Мишмиш ғийбат қилиб ўтар булар ҳам

Йиллардир бир зайл чайналар бу халқ
Ҳечам уялмади бирорта одам

Туркчадан Тоҳир Қаҳҳор таржимаси