Марлени Меҳиа Жарамилло (1975)

Марлени Меҳиа Жарамилло (Marleny Mejía Jaramillo) 1975 йили Колумбиянинг Меделлин шаҳрида туғилган. Колумбия миллий университетининг тарих факультетини тамомлаган. Меделлин халқаро шеърият фестивалининг фаолларидан бири.

***

Ёғдунинг назари
Қатлиомни бошлаб юборар.
Мавританлар пайғамбари айтганидай
Соат тўхтаб қолар
Судралиб-судралиб юрасиз сиз ҳам.
Октябрнинг майин шамоли
Афюнини чиқади сочиб
Орзуларингиз ўлкасига

Қурбақалар
Ичар қонингиз.
Бўйи етиб улғайганлари
Туғиб ташлар янги жонларни

Қонунларнинг сири очилар.

Қуёш яралаган булутлар
Капалакқурт кузнинг ул жонсиз
Баргларини еб битирган жой –
Жанубгача қуяр ёмғирқон

Испан тилидан Аъзам Обид таржимаси