Луис Видалес (1904-1990)

Луис Видалес (Luis Vidales; 1904, Каларка, Колумбия – 1990, Богота, Колумбия) – колумбиялик таниқли шоир. У асарларида муболағадан кенг фойдаланиб, кутилмаган, ажабтовур тимсолларни қўллайди. “Қўнғироқлар жарангламоқда” (1926), “Обрериада” (1979) шеърий тўпламлари муаллифи.

МУСИҚА

Қаҳвахонанинг нимқоронғи бурчагида
оркестр фавворадек
ғалати минғирлайди.
Соч толалар аро сузади бу куй,
Қаторлашиб югургилар
Бурни билан
пиёлани чўқиётган
аластлар бўйнида.
Куй деворда осиғлиқ сувратлардан
сирпаниб ўтади,
столларни айланиб ўтиб
стулларга суянар беҳол,
бўғилган ҳавода ногаҳон…
Забт билан тингланар
ҳолдан тойган,
имлаган кўйи.
Мана менинг косамга ҳам
шўнғиди бирдан
ва ҳимоясиз қандала бўйлаб
ўрмалай бошлади,
пашшага ўхшаб.
Ва бехосдан,
эски камзул тугмасида
чир айланади.
Сўнг йўлин йўқотиб
бўшлиқда чўзилар.
Шунда ҳамма нарса кенгайиб,
тизгинсиз суза бошлайди.
Ва ниҳоят
куй оқими ҳам пастлаб кетади
ва унинг титроғи оролчаларни яланғочлаб,
ҳар бир тинаётган оҳанг тўлқини
тобора узоқлашиб бораверади.

Рус тилидан Ориф Тўхташ таржимаси