Чхон Ким

(Ўрта асрлар, таржимаи ҳоли номаълум)

Тоғдаги қишлоққа тун тушди сокин,
Олисдан бир кучук вовуллади, вой…
Уйдан чопиб чиқдим – келгандир ёрим –
Изғирин самода нур сочарди ой.
Эҳ, кўппак, не қилдинг устимдан кулиб –
Кучук увилларди ойга термулиб.

Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси