Ойша Турал (1950)

Ойша Турал (Ayşe Tural) 1950 йили Кипрда туғилган. Шоир, ёзувчи сценарист. «Менинг исмим шеър», «Ишқнинг қум соати», «Бу дунё сизники» каби 13 та китоби чоп этилган. СИНИҚ СЕВГИ Кимсасиз кентларнинг қоронғисида Ёпишқоқ ёлғизлик ёпишар, қийнар. Севгига ўралар бу юрак, сийна. давоми…

Ойшан Тоғли (1962)

Ойшан Тоғли (Ayşen Dağlı) 1962 йили Кипрда туғилган. Кипр юқори технологиялар институтининг архитектура факультетини тамомлаган. «Тупроқ ва мен» (1993), «Сеҳрли замбуруғлар ва нур» (1994), «Витамин эҳтиёжи ва севги» (1995), «Мантиқнинг гуллари ва чумолилари» (1996) каби китоблари чоп этилган. КЕМА ДАФТАРИМ давоми…

Илкай Адали (1944)

Илкай Адали (İlkay Adalı) 1944 йили Кипрнинг Магоса шаҳрида туғилган. «Михи чиққан дунё» (1971), «Кишанли умид» (1973), «Чиқилмас кўчалар» (1981), «Соҳилдаги дарахт» (1993) каби китоблари чоп этилган. КЎП БЎЛДИ Кўп бўлди, кўникмас йўқлигингга тун. Кўп бўлди, нур сочиб чиқмай қўйди давоми…

Закий Али (1943)

Закий Али (Zeki Ali) 1943 йили Кипрнинг Ларнака шаҳрида туғилган. Никосиа турк лицейини битирган. 1974 йили Канадага кўчган. У ерда ёзган асарларини «Йўлчи қуш» деб номлаган. Кипрга қайтганидан сўнг «Рўзғор қасидалари» (1994), «Замонсизлик» (2016) китоблари чоп этилган. МУҲР Ишқ муҳрин давоми…

Олтой Бураған (1951)

Олтой Бураған (Altay Burağan) 1951 йили Кипрда туғилган. Эгей университети зироат факультетини битирган. «Учинг, қушлар» (1997), «Яшасин, дунё» (2000), «Бир ичим Оқденгиз» (2003), «Севги ёмғирлари» (2005) каби китоблари чоп этилган. АЙБЛИ БИЗМАСМИ? Азўн қатламини биз тешмадикми? Денгизга ахлатни биз қўшмадикми? давоми…

Ширин Зафарюлдузи (1968)

Ширин Зафарюлдузи (Şirin Zaferyıldızı) — кипрлик турк шоираси. 1968 йили Никосиада туғилган. «Ичимдаги рўё» (1988), «Ҳаммаси Ватан учун» (1989), «Девордаги расм» (1997) каби китоблари чоп этилган. МЕНДАН СЎРАМА Қайнаб оққан дарёлардан сўр, Билар имконсизни енгмоқни улар. Тошган, шошган шу ирмоқ давоми…

Булант Фавзиўғли (1959)

Булант Фавзиўғли (Bülent Fevzioğlu) 1959 йили Кипрнинг Магоса шаҳрида туғилган. «Санчиқли қон» (1987), «Бир ёним ёзув, бир ёним шеър» (2001) китоблари чоп этилган. УСТА Қайғу ича-ича мириқдик, уста, Хиёнат кўрмоқдаман зериқцик, уста, Қайларга кетдилар яхши инсонлар, Ахир улар билан тирикдик, давоми…

Навзот Ёлчин (1926-2012)

Навзот Ёлчин (Nevzat Yalçın) – кипрлик турк шоири. 1926 йили Кипрнинг Полис шаҳрида туғилган. 1971 йилдан Германияда яшаган. ИПАК ЙЎЛИ Шарққа боққан деразам эрта-кеч очиқ турсин, Ғарб ола қоронғусин ёритар чиққан ҳар кун, Шарқ гўзал, Шарқ яхшидир, ундадир Ипак йўли. давоми…

Бесте Сакалли

Бесте Сакалли Шимолий Қибрис Турк Жумҳуриятида туғилган. Ғозимағуса Турк Маориф коллежини тугатгач, Шарқий Оқденгиз университети Таълим факултетининг инглиз тили ва адабиёти бўлимида таҳсил олган. 2001-2006 йилларда аспирантурада ўқиб, докторлик илмий ишини ёқлаган. Шоира ўзининг “İhlal” (2009), “Bir Sen Vakti” (2006), давоми…

Ҳасан Ҳилмий Афанди (1782-1847)

Ҳасан Ҳилмий Афанди (Hasan Hilmi Efendi) – кипрлик турк шоири. 1782 йилда Кипрда туғилган. Арабча ва форсчани яхши билган, исломий илмлар билимдони, Кипр муфтийси бўлган. Усмонли усулида, арузда шеърлар ёзган. Маҳмуд II унга “шоирлар султони” номини берган. ҒАЗАЛ Кўйи дилбар давоми…