Патрик Лейн (1939)

Патрик Лейн (Patrick Lane) – шоир, драматург, эссенавис. 1966 йил илк шеърий тўплами – “Ёввойи одамнинг хатлари” нашр бўлгунича кўплаб касбларда ишлаган, ёғоч кесган, қурилишда, тиббиёт соҳасида хизмат қилган, ҳисобчилик қилган. 1978 йил нашр қилинган “Танланган шеърлар” тўплами Канада Генерал-губернаторининг мукофотига сазовор бўлди. Пьесаларининг бири АҚШ радиосининг Миллий мукофоти билан тақдирланган.

ҚУЁШ БАЗМИ

Само чанг-ғуборин ичар қарағай
қишлоқда мўйсафид
кўзлари қартайган
ўлим жуда яқин
йўли унинг бўйрага қадар.

Тошлар қирмиз рангда нафас олади
пўстлоқларин тозалаб
дарахтзорни эмлар
шайтон гурзиси бу баҳор
у ўлимни бошдан ўтказар.

Кун тахтидан туша бошлайди
қушлар йўқотади овозин.
жимман, тикиламан узоқ шаҳарга.
Ҳаммасини
бошидан гапир.

Ўлим олдидан
жавоб берасанми
бошланиши қай кўринишда қара
осмон кўзи ёшли одимлар аёл.

Юпқаланиб борар қуёш недандир
тоғлар ерга ҳайдалганида
дунё – япалоқ, қатлама каби
ёлғизликда буғланар бургут
осмон сочпопукин узади
қанотлари билан чизиқлар чизиб.

Гўзал Бегим таржимаси