Луис Гарсиа Монтеро (1958)

Луис Гарсиа Монтеро (Luis García Montero) – замонавий испан шеъриятининг таниқли вакили. Гранада шаҳрида туғилган. Гранада университети Испан филологияси кафедрасининг катта ўқитувчиси. У Федерико Гарсиа Лорка номидаги мукофот, Севилья шаҳри мукофоти, 1982 йили “Хорижлик боғбон” шеъри туфайли қўлга киритган Адонаэ давоми…

Мигель де Сервантес (1547-1616)

Мигель де Сервантес (Miguel de Cervantes Saavedra) – машҳур испан адиби. У Испаниянинг Алькала-де-Энарес шаҳарчасида кўчманчи табиб оиласида туғилган. “Сеҳргарлар мени омаддан жудо қилиши мумкин, аммо улар мени жасорат ва эркдан маҳрум қила олишмайди” – бу сўзлар Сервантеснинг жаҳон адабиётида давоми…

Гарсиласо де ла Вега (1501-1536)

Гарсиласо де ла Вега (Garcilaso de la Vega) – испан шоири, ҳарбий амалдор. Толеда саройга яқин бўлган зодагон оилада туғилган. Карл V ҳукмронлиги даврида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган, дипломатик вазифаларни бажарган. Унинг ижоди испан шеъриятининг ифтихорига айланиб, мақол ва шиорларга давоми…

Хуан Боскан Алмуҳовир (1490-1542)

Хуан Боскан Алмуҳовир (Juan Boscán Almogáver) – таниқли испан шоири, жамоат арбоби. Барселонада зодагон оилада туғилган. 1507 йилдан қирол саройида, жумладан, император Карлос I саройида хизмат қилган. 1532 йили Испаниянинг Италиядаги мухтор элчиси бўлган. У шеъриятда “Италия мактаби” асосчиларидан бири давоми…

Хуан Рамон Хименес (1881-1958)

Хименес Хуан Рамон (Juan Ramón Jiménez; 1881.24.12, Могер – 1958.29.5, Сан-Хуан, Пуэрто-Рико) — испан шоири. Испан модернизми бошловчиларидан. Дастлабки шеърий тўплами — «Бинафша ҳиди» (1900). «Қофиялар» (1902), «Ғамгин куйлар» (1903), «Олис боғлар» (1904), «Пастораллар» (1905) шеърий тўпламлари, «Платеро ва мен» давоми…

Рафаэль Алберти (1903-1999)

Рафаэль Алберти (Rafael Alberti) 1903 йили Испаниянинг Пуэрто де Санта Мариа шаҳарчасида (Андалусия) дунёга келди. Унинг шеърий тўпламларии: “Ердаги денгизчи” (1924), “Фаришталар ҳақида” (1929), “Узоқ ҳаётга қайтиш” (1953). Бундан ташқари Алберти 1925 йили “Ердаги денгизчи” тўплами учун Испания адабиёт совринини давоми…

Луис де Гонгора (1561-1627)

Луис де Гонгора (Luis de Góngora y Argote; 11.06.1561, Кордова — 23.05. 1627, Кордова) – мумтоз испан шеърияти тарихида чуқур из қолдирган истеъдодли вакилларидан. У зодагон оилада туғилиб, асосан, фан ва дин аҳли даврасию салтанат доирасида ҳаёт кечирганига қарамай, доим давоми…

Антонио Мачадо (1875-1939)

Таниқли испан шоири ва драматурги Антонио Мачадо (Antonio Machado Ruiz) 1875 йилнинг 26 июлида Испаниянинг Севилья шаҳрида таваллуд топган, Мадридда таълим олган. 1893 йилда илк насрий асарларини эълон қила бошлаган, дастлабки шеърлари эса 1901 йилда нашр қилинган. 1903 йилда Верлен давоми…

Федерико Гарсиа Лорка (1898-1936)

Федерико Гарсиа Лорка (Federico García Lorca)  (1898.5.6, Фуэнтевакерос — 1936.19.8, Гранада яқинида) — испан шоири ва драматурги. Унинг ижоди испан халқ оғзаки ижоди анъаналарини янгича талқин этиш асосида шаклланди. «Қўшиқлар» (1927), «Лўлилар романсероси» (1928) каби асарларида оғир ва фожиали воқеа-ҳодисаларни давоми…

Мигель Эрнандес (1910-1942)

Мигель Эрнандес (Miguel Hernández Gilabert; 30 октябрь 1910, Ориуэла, Аликанте — 28 март 1942, Аликанте) — испан шоири ва драматурги. ТУРМАЛАР I Кесилган одамларнинг йўлларин ютиб-ютиб, Турмалар судраладир; зулматдир, заҳдир очун; Турмалар элни қувар, човутин солиб, тутиб, Қонин сўриб, еб-ютмоқ давоми…


Мақолалар мундарижаси